ТОЖИКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ ТАСДИҚЛАДИ

2022 йилда давлат бюджетининг қарийб ярми мӯлжалланган  ижтимоий соҳаларга устувор аҳамият берилган.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон республиканинг 2022 йил учун давлат бюджетини имзолади, хабар беради Тожикистон Республикаси Президенти  матбуот маркази.

«30 ноябр куни Миллат пешвоси “Тожикистон Республикасининг 2022 йил учун Давлат бюджети тӯғрисида”ги қонунни тасдиқлади”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, келгуси йилда давлат бюджетининг деярли ярмини ташкил этувчи ижтимоий соҳаларга устувор аҳамият қаратилмоқда.

Шу тариқа мамлакат аҳолисининг ижтимоий ҳимоясини ошириш режалаштирилган.

Аввалроқ Тожикистон Ҳукумати ижтимоий соҳани ривожлантириш учун 14,7 миллиард сомоний, жумладан, таълимга 6,3 миллиард, соғлиқни сақлаш соҳасига 2,9 миллиард сомоний ажратишни назарда тутгани хабар қилинган эди.

Шу билан бирга, 2022 йилги давлат бюджетининг даромадлари 33 миллиард сомоний(2,9 миллиард доллар)ни ташкил этади.

Ҳукумат қонун матнини яқин кунларда матбуотда эълон қилишни режалаштирмоқда.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: