ЭМОМАЛИ РАҲМОН КОРЕЯ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ОЛИБ БОРДИ

Эмомали Раҳмон  29 ноябр куни Тожикистонга “Марказий Осиё-Корея Республикаси” форумида иштирок этиш учун расмий ташриф билан келган  Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Чон Ий Ённи қабул қилди.

Учрашувда икки мамлакат ӯртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда халқаро ва минтақавий кун тартибининг муҳим масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Тожикистон Республикаси Президентининг матбуот маркази.

“  Биз Корея Республикасини халқаро майдондаги ишончли ҳамкоримиз деб биламиз ва умумий манфаатларимизга мувофиқ ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида аҳамият берамиз”, дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

Учрашув чоғида сиёсий, парламентлараро, иқтисодий , савдо-сотиқ, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда давлатлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бӯйича Ҳукуматлараро комиссиянинг келгусидаги фаолияти ва Қӯшма бизнес-форум доирасидаги алоқаларни кенгайтириш бу борадаги муносабатларни мустаҳкамлаш, томонлар ӯртасидаги сармояларни кӯпайтириш омилига айланиши мумкинлиги таъкидланди.

Тожикистон табиий ресурсларининг бой салоҳиятидан фойдаланиш, банк соҳасида ҳамкорлик қилиш, энергетика, хусусан, гидроэнергетика, саноатнинг турли тармоқлари, жумладан, тоғ-кон саноати, қишлоқ хӯжалиги, транспорт ва коммуникациялар, ахборот технологиялари, сунъий интеллект, соғлиқни сақлаш ва сайёҳлик, таълим ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш, икки давлат ӯртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бӯйича фаолиятнинг асосий истиқболли йӯналишларидан бири этиб белгиланди, дейилади хабарда.

Қӯшни Афғонистондаги вазият билан боғлиқ ҳолда, халқаро ҳамжамият томонидан БМТ ва халқаро гуманитар ташкилотлар орқали ушбу мамлакат халқига инсонпарварлик ёрдами кӯрсатиш зарур, деб эътироф этилди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: