COVID-19 ОМИКРОН ШТАММИ: МАРКАЗИЙ ОСИЁ МАМЛАКАТЛАРИ ҚАНДАЙ ЧОРАЛАР КӮРМОҚДА?

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларга коронавируснинг янги Омикрон штамми аниқланган мамлакатларга сафар қилмасликни тавсия этмоқда.

“Агар зарурат бӯлмаса, коронавируснинг янги штамми тарқалаётган мамлакатларга бормасликни тавсия қиламиз”, деди Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиологик хавфсизлик, фавқулодда вазиятлар ва тез ёрдам бошқармаси бошлиғи Наврӯз Жафаров “Азия-Плюс”га. Унинг қайд этишича, айни дамда мамлакатда янги штамм билан касалланиш ҳолати аниқланмаган.

Жафаровнинг сӯзларига кӯра, коронавирус инфекциясининг янги штамми хавфи туфайли мамлакатда “омикрон” чекловлари ҳали жорий этилмаган, бироқ янги штаммлар пайдо бӯлишининг олдини олиш мақсадида чегара ва аэропортларда назорат кучайтирилган.

ҚӮШНИЛАРДА НИМА ГАП?

Қозоғистон 3 декабрдан бошлаб коронавируснинг янги штамми пайдо бӯлиши фонида Африканинг 10та давлати ва Гонконг фуқаролари учун мамлакатга кириш қоидаларини  кучайтиради. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ӯринбосари Марат Шоранов хабар беради, деб ёзади Tengrinews.

Ӯзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам ӯз фуқароларига коронавируснинг янги штамми аниқланган мамлакатларга сафар қилмасликни тавсия этмоқда.

«Хориждан қайтган фуқароларимиз орқали мамлакатимизга ҳар  сафар коронавируснинг турли штаммлари кириб келаётганини ҳисобга олиб, ӯта зарурат бӯлмаса, коронавируснинг янги штамми тарқалаётган мамлакатларга бормасликни тавсия қиламиз”, дейилади Ӯзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Африканинг “омикрон” штамми аллақачон Россияда, унинг тарқалиш манбаи Мисрга ташриф буюрган россиялик сайёҳлар бӯлиши мумкин, деди сенатор Владимир Круглий 28 ноябр куни. У COVID-19нинг ушбу варианти батафсил ӯрганилгунга қадар Миср Араб Республикаси билан авиапарвозларни вақтинча ёпишга чақирди, деб ёзади РИА Новости.

Бир неча кун олимлар Ботсвана ва Жанубий Африкада В.1.1.529 коронавирус штамми пайдо бӯлганлиги ҳақида хабар беришди, унда патогеннинг хужайраларни юқтириш учун зарур бӯлган S-оқсилида 32та мутация мавжуд. Хорижий ОАВ маълумотларига кӯра, Жанубий Африкада юзга яқин касалланганлар қайд этилган. Гонконг, Исроил, Белгия, Чехия, Буюк Британия, Италия, Австралия, Португалия, Шотландия, Нидерландия, Австрия, шунингдек эҳтимол  Франция ва Швейцарияда касалланиш ҳолатлари мавжуд. Бу ҳолатларнинг барчаси, Шотландия бундан мустасно, четдан олиб кирилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: