ДУШАНБЕДА МИЛИЦИЯ ЎҒИРЛАБ КЕТИЛГАН БОЛАНИ ТОПДИ

Уни ўғирлаганликда гумон қилинаётган аёл қўлга олинган.

Пойтахт милиция ходимлари 13-поликлиникадан 30 ноябрда ўғирлаб кетилган икки ойлик болани топдилар.

Душанбе шаҳри ички ишлар бошқармаси матбуот марказига кўра, уни ўғирлашда гумон қилинган аёл қўлга олинган.

«Бугун эрталаб соат 4:20да тезкор-қидирув тадбирлари натижасида бола ўғирлашда гумон қилинган аёл қўлга олинди. У пойтахт ташқарисида қўлга олинган, бола озод этилган», — деб хабар беради ички ишлар бошқармаси.

Милиция маълумотларига кўра, Рўдакий ноҳияси Чортеппа жамоатининг Кампиргала қишлоғида яшовчи 29 ёшли фуқаро А. Н. қўлга олинган. Унинг қилмиши сабаблари ҳақида хабар берилмайди.

«Гумон қилинувчига нисбатан Республика Жиноят кодексининг 130-моддаси (ўғирлаб кетиш) бўйича жиноий иш қўзғатилди, бу жиноятнинг сабаблари ва унда бошқаларнинг иштирокини аниқлаш бўйича тергов олиб борилмоқда», — дейилади милиция баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, бола 30 ноябрда пойтахтдаги 13-(собиқ 1) поликлиникадан  ўғирлаб кетилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, болали қиз шифокор кўригидан ўтишга келган. Унга тиббий кўрикдан ўтиш учун қўлқоп олиб келиш кераклигини айтишади ва у уларни дорихонада сотиб олишга қарор қилади. У олдида турган бир қиз (тахминий гумонланувчи)га боласини ушлаб туришни таклиф қилди. Она бу қиз шифохона ходими деб ўйлайди ва болани узатади. Дорихонадан қайтиб келгач, на қизни, на боласини топади.

Шу билан бирга, ёш онага текширув учун қўлқоп кераклигини айнан болани ўғирлашда гумон қилинаётган бу қиз айтган.

Аввалроқ, гувоҳларнинг сўзларига таяниб, поликлиника шифокори боланинг онасига ўзи билан қўлқоп олиб келишини айтгани ҳақида хабар берилган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: