«ОРИЁНБАНК» ОТҲЖ БАНКНИНГ 100 ЙИЛЛИГИ ШАРАФИГА СОВРИНЛИ ЎЙИН ЎТКАЗИШ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТНИ РАД ЭТАДИ

СССР даврида Марказий Осиё тижорат банкининг филиали ҳисобланган банк 100 йиллигини 2025 йилда нишонлайди.

«Ориёнбанк» ОТҲЖ Тожикистон фуқаролари маълумотига шуни етказадики,  банк номидан 100 йиллик юбилей шарафига пул мукофотлари лотереяси ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқатилаётганини маълум қилади.

«Ориёнбанк» 2021 йилнинг декабрида мустақил Тожикистоннинг биринчи тижорат банки сифатида ўзининг 30 йиллигини нишонлайди. Юбилей шарафига банк VISA и «Корти милли» га эга бўлган муштарийлари учун «Лови удачи!»номли смартфонлар тикилган совринли акция ўтказади.

Банк шунингдек,  «Азия-Плюс» медиа-холдинги томонидан ташкил этиладиган «Таронаи сол 2020-2021» мусиқий мукофотини ўтказишда ҳам бош ҳамкор сифатида қатнашади.

1925 йил апрел ойида Тожикистон ССР ҳудудида Марказий Осиё тижорат банкининг филиали сифатида фаолият бошлаган банкнинг 100 йиллик юбилейи 2025 йилда нишонланади ва шубҳасиз, «Ориёнбанк» ўзининг юбилейига бағишлаб кўплаб акциялар ва танловлар тайёрлайди.

Шу ўринда шубҳали ваъдалар билан турли акциялар ўтказилиши ҳақидаги хабарларга, текширилмаган ахборот манбаларига Тожикистон аҳолисини ишонмасликка чақирамиз. Ҳар бир катта фойда ваъда қилинган маълумотни тўғрилигини замонавий технологиялар телефон рақами ёрдамида текшириш мумкин.

Банк ўзининг 100 йиллик юбилейи шарафига пул мукофоти қўйилган ўйинлар ўтказиши ҳақидаги ахборот сўнгги бир неча кун ичида интернетда пайдо бўлди. Бу хабар ижтимоий тармоқлар ва мессенджерлар орқали жуда тез тарқала бошлади.

Илтимос, ҳушёр бўлинг, «Ориёнбанк»нинг совринли ўйинлари ёки акциялари ҳақидаги ҳар қандай маълумотни банкнинг http://www.orienbank.tj расмий сайтидан ёки Facebook, Instagram ва LinkedIn ижтимоий медиа саҳифаларидан олиш мумкин. Шунингдек, банкнинг алоқа марказига 2222 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилишингиз ёки info@orienbank.tj расмий почтасига ёзишингиз мумкин.

Биз ҳурматли юртдошларимизга омад ва молиявий барқарорлик тилаймиз.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: