ТОЖИКИСТОНГА ҚАРИЙБ 700 МИНГ ДОЗАДА «ASTRA ZENECA” ВАКЦИНАЛАРИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ

Мамлакат аҳолисини тӯлиқ иммунизация қилиш мақсадида 1 декабр куни Тожикистонга 698,5 минг доза  коронавирусга қарши «Astra Zeneca» вакциналари етказиб берилди.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги матбуот марказининг маълумотларига кӯра, республикага 6 миллион 137 минг 700 дозадан зиёд   «Astra Zeneca», «CoronaVac», «Moderna», «Спутник V» ва  Pfizer вакциналари етказиб берилган.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигининг расмий маълумотларига биноан, 2021 йилнинг 30 ноябр  ҳолатига кӯра, мамлакатда 3 миллион 206 минг 63 киши эмланган, бу умумий катта ёшли аҳолининг 51,8 фоизини ташкил қилади. Қайд этилган  санага кӯра, 2 миллион 590 минг 545 нафар ёки мақсадли гуруҳнинг 44, 5 фоизи эмлашнинг иккинчи босқичидан ӯтган.

Эслатиб ӯтамиз, Эпидемиологияга қарши чора-тадбирларни кучайтириш ва COVID-19 вирусли касаллиги тарқалишининг олдини олиш бӯйича республика штабининг қарорига кӯра, 18 ёшдан ошган барча фуқаролар учун эмлаш мажбурийдир.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: