ТОЖИКИСТОНДА КУЗГИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ЧАҚИРУВ ЯКУНЛАНДИ

Тожикистонда фуқароларни мажбурий ҳарбий хизматга чақириш бӯйича кузги кампания расман якунланди.

2021 йил 30 ноябр куни ёш фуқароларни мамлакат Қуролли Кучлари сафларига хизматга чақириш кампанияси якунланди. Бу ҳақда 1 декабр куни Тожикистон Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кӯра, кузги ҳарбий хизматга чақирув бошланганидан буён  кӯзланган режа Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, Душанбе шаҳри, республика бӯйсунишидаги шаҳар ва ноҳиялар, Суғд ва Хатлон вилоятлари томонидан белгиланган муддатларда бажарилган.

«Республика чақирув комиссияси ва Тожикистон Мудофаа вазирлиги режани сифатли амалга оширишда ватанпарварлик кӯрсатган, шунингдек, чақирилувчиларни  тӯплаш ва ҳарбий қисмларга  жӯнатиш ишларини юқори даражада ташкил этган шаҳар ва ноҳиялар давлат ҳокимияти ижроия органларига миннатдорчилик билдиради. Ихтиёрий равишда хизматга отланган фарзандларнинг ота-оналарига ҳам ӯз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, дейилади вазирлик баёнотида.

Эслатиб ӯтамиз, Тожикистонда 2021 йил 1 октябрдан кузги ҳарбий хизматга чақирув кампанияси бошланган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: