ТОЖИКИСТОНДА МАКТАБ ӮҚУВЧИЛАРИ 201- РОССИЯ ҲАРБИЙ БАЗАСИНИНГ ҲАРБИЙ ШАҲАРЧАСИГА ТАШРИФ БУЮРИШДИ

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигига қарашли 6-умумтаълим мактаб ӯқувчилари 201- ҳарбий базасига экскурсия мақасдида ташриф буюрдилар.

Россиянинг 201-ҳарбий базаси ҳарбий хизматчилари мактаб ӯқувчилари учун Душанбе ҳарбий шаҳарчаси бӯйлаб экскурсия ӯтказди, деб хабар берди Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати. Россия Мудофаа вазирлигига қарашли 6-умумтаълим   мактаби ӯқувчиларига икки марта Қизил байроқ орденли  Гатчина 201- мото ӯқчи дивизиясида хизмат қилган ҳарбий техникалар кӯргазмаси намойиш этилди.

“Шон-шуҳрат хиёбони” бӯйлаб ӯтказилган экскурсия давомида фахрийлар кенгаши раиси Абдурашид Раҳмонов ӯқувчиларга машҳур бӯлинма сафларида хизмат қилган қаҳрамонлар ҳақида гапириб берди.

Болалар ҳарбий шон-шуҳрат музейига ташриф буюриб, Улуғ Ватан уруши давридаги фронтчиларнинг жиҳозлари, немис офицерларининг хариталари, фотоалбомлар ва Гатчинани озод қилиш экспозициясини томоша қилиш имконига эга бӯлдилар.

Ҳарбий база командирининг диний  эътиқодли ҳарбий хизматчилар билан ишлаш бӯйича ӯринбосари руҳоний Роман Чебоненко ҳарбий черковда экскурсия ӯтказди.

Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий база Россия Федерациясининг мамлакат ташқарисидаги энг йирик ҳарбий иншоотларидан биридир. У иккита шаҳарда-Душанбе ва Бохтар шаҳрида жойлашган.

Ҳарбий база таркибида мотоӯқчи, танк, артиллерия, разведка, ҳаво ҳужумидан мудофаа бӯлинмалари, РКБҲ(радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя)  ва  алоқа қӯшинлари мавжуд.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: