ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИ БАДАХШОН ҲАРБИЙ ҚИСМЛАРИНИ ТЕКШИРДИ

Тожикистон ички ишлар вазирлиги Помирдаги ҳарбий қисмлар ишини тафтиш қилди.

Тожикистон ички ишлар вазири генерал-полковник Рамазон Раҳимзода Тоғли Бадахшон Мухтор вилояти ҳарбий қисмлари ишини текширди, деб хабар беради Тожикистон ички ишлар вазирлиги матбуот маркази.

Жумладан, вазир республика ички ишлар вазирлиги ва мудофаа вазирлигининг ГБМВдаги ички қўшинлари ҳарбий қисмларидаги жанговар тайёргарлик ҳолатини текширди.

Ҳарбий қисмлар ходимлари, айниқса, аскар ва офицерларнинг жанговар тайёргарлиги юқори профессионал даражада эканлиги аниқланган.

Барча техника ва қурол-яроқлар яхши ҳолатда эканлиги кузатилган.

Бундан ташқари, Раҳимзода ҳарбий қисмларнинг офицер ва аскарларини қиш даврига тайёргарликларини текширди.

Ҳарбий қисмларнинг омборларида зарурий озиқ-овқат, кийим-кечак ва ёқилғи-мойлаш материаллари етарли даражада захира қилинган.

Рамазон Раҳимзода вилоятда барқарорлик, жамоат тартиби ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси учун офицер ва аскарларга миннатдорлик билдириб, уларга совғалар топширди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: