МУХЛИСЛАР КОМРОНШОҲ УСТОПИРИЁННИ ТАНТАНА БИЛАН КУТИБ ОЛИШДИ

«Фотехобод» («Ойбек») назорат постида Abu Dhabi Grand Slam 2021 халқаро турнирининг кумуш медал совриндори Комроншоҳ Устопириённи қизғин ва хурсандчилик билан кутиб олишди.

Комроншоҳ Устопириён 3 декабр куни ватанига қайтди. «Фотехобод» постида уни Мастчоҳ ноҳияси раиси ўринбосари Шавкат Солехиён, Мастчоҳ ноҳиясидаги ТХДП Ижроия қўмитаси раиси Дилшод Зокиров, Тожикистонда хизмат кўрсатган спорт устаси Устопир Устопириён ва таниқли спортчининг мухлислари кутиб олишди, дея хабар беради маҳаллий «Машъал» газетаси.

Қайд этиш керакки, Дубайда бўлиб ўтган Abu Dhabi Grand Slam 2021 турнирида Комроншоҳ Устопириён финалгача етиб бориб, кумуш медални қўлга киритди.

Мусобақада тожикистонлик спортчилар Жаҳонгир Мажидов ва Темур Рахимовлар ҳам бронза медалига сазовор бўлишди.

Дубайда бўлиб ўтган Abu Dhabi Grand Slam 2021 турнирида тожикистонлик 10 нафар спортчи иштирок этди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: