СУҒДДА 10 ОЙДА 887ТА ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛДИ

Суғд вилоятининг шаҳар ва ноҳияларида бу йил 99та янги корхона очилди.

Тожикистоннинг Шимолий минтақасида саноат корхоналари ишга туширилиши билан 2021 йилнинг 10 ойида 887 кишига мўлжалланган янги иш ўринлари яратилди. Бу ҳақда 2021 йилнинг 2 декабрида бўлиб ўтган Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзоданинг ишчи йиғилишида маълум қилинди.

Вилоят ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, иш йиғилишида халқ хўжалигининг турли тармоқларини қиш мавсумига тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, маориф, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳалари учун кўмир захираси бўйича белгиланган режа 106,5 фоизга бажарилгани қайд этилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган яна бир муҳим масала-Суғд вилояти аҳолисини коронавирусга қарши иммунизация билан қамраб олиш бўлди. Расмий маълумотларга кўра, 2 декабргача вилоятнинг катта ёшдаги аҳолисининг 45 фоизи эмланган.

Вилоят раҳбари мутасаддиларга аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш ва эмлаш суръатини тезлаштириш бўйича кўрсатма берди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: