ТОЖИКИСТОН ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ДАВОЛАШДА АҚШ ТАЖРИБАСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Тожик, америкалик ва непаллик шифокорлар тери касалликларини даволаш ва олдини олиш соҳасида тажриба алмашишди.

Америка Қўшма Штатлари ва Непал шифокорлари тожикистонлик шифокорлар билан тери касалликларини даволаш бўйича халқаро тажриба алмашди, деб хабар беради Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Онлайн анжуманда уч мамлакат мутахассислари тиббиётнинг ушбу соҳасидаги мувофиқлаштиришни янада кучайтириш масалаларини муҳокама қилиб, даволаш ва олдини олиш бўйича тажриба алмашдилар.

Тадбирда тожикистонлик ҳамкасблари билан биргаликда Тожикистонда ишлаш тажрибасига эга бўлган АҚШлик мутахассис доктор Али Лутфизода иштирок этди.

Шифокорлар мураккаб тери касалликларининг бир неча турларини тўғри даволашни кўриб чиқдилар.

Шунингдек, жаҳон тиббиётининг муаммоларидан бири ҳисобланган аҳолида янги тери касалликлари пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида бу борадаги профилактик ишлар ҳам муҳокама қилинди.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қайд этишича, бу йўналишдаги биринчи қўшма мувофиқлаштириш эмас.

Биргина жорий йилнинг ўзида ушбу соҳада етакчи халқаро экспертлар билан 25 га яқин режали маслаҳатлашувлар ўтказилди.

Шифокорларнинг фикрича, бундай тадбирлар тери касалликларини даволаш ва ташхислаш борасидаги муаммолар ечимини янги босқичга кўтаришга ёрдам беради.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: