ҚОЗОҒИСТОН ТОЖИКИСТОНГА ЎҚ-ДОРИ ВА УСКУНАЛАР БЕРАДИ

Қозоғистон Президенти Қосим-Жeмарт Токаев «Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Тожикистон Республикаси ҳукумати ўртасида Тожикистон-Афғонистон чегарасининг туташ жойларида хавфсизликни таъминлашда ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Манбага кўра, Токаев «Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Тожикистон Республикаси ҳукумати ўртасида беғараз ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида» ва «Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси ҳукумати ўртасида беғараз ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонунларни ҳам имзолади.

«Шартномада Тожикистон ва Қирғизистонга бир марта ҳарбий техника, хусусан, ўқ-дори ва махсус ускуна берилиши кўзда тутилган. Тожикистон ва Қирғизистонга ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш Қуролли кучларнинг бу таҳдидларни даф этиш имкониятларини мустаҳкамлайди, шунингдек, Марказий Осиё минтақаси хавфсизлигини мустаҳкамлайди», — дея қайд этади манба.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: