БУТУН САЙЁРА ҚӮРҚУВ ИЧИДА. ЯНГИ ОМИКРОН ШТАММИ ҲАҚИДА НИМА МАЪЛУМ?

COVID-19 нинг юнонча омикрон ҳарфи билан номланган янги   штамми 26 ноябр куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан коронавируснинг энг хавотирли вариантларидан бири сифатида таснифланган ва бу ҳақда дунёда тӯлиқ маълумот йӯқлиги сабабли кӯплаб саволлар туғилган.

ЖССТнинг дастлабки маълумотларига кӯра, коронавирус билан касалланган беморларда янги штамм билан касалланиш хавфи юқори бӯлиши мумкин. Шу билан бирга, бу борадаги маълумотлар чекланганлиги таъкидланмоқда. Бугунги кунда омикрон варианти бӯйича маълумотлар ҳали тӯлиқ эмас. Тажрибалар ёки кузатишлар давомида аниқланган тӯғридан-тӯғри маълумотлар ҳали ҳам мавжуд эмас: на юқумлилик, на вакцина иммунитетини четлаб ӯтиш қобилияти, на юзага келадиган касалликнинг оғирлиги ҳақида.

Ташкилотда таъкидланганидек, янги штамм билан касалланиш бошқа вариант билан инфекцияланишга қараганда оғирроқ кечадими ёки йӯқми ҳозирча номаълум. Мавжуд маълумотларга кӯра, Жанубий Африкада касалхонага  ётқизилиш  даражаси юқори, бироқ, бу омикрон инфекцияси билан боғлиқ эмас, балки умуман касал одамлар сонининг кӯпайиши билан боғлиқдир.

ОМИКРОН ӮЗИ НИМА?

Сӯнгги маълумотларга кӯра В.1.1.529 коди билан белгиланган янги омикрон штамми янада барқарор ва юқумли ҳисобланади.

Турли манбаларга кӯра,S-протеин генида 50 та мутацияга эга бӯлиб, улар одатда патогеннинг хусусиятларини ӯзгартириш учун жавобгардир.

ОМИКРОН НИМАСИ БИЛАН ХАВФЛИ?

Вирусологларнинг фикрига кӯра, янги штаммда пайдо бӯлган жуда кӯп мутациялар бир вақтнинг ӯзида эмлаш ёки касаллик натижасида  орттирилган иммунитетни яроқсиз қилишга таҳдид солади. Бундан ташқари, кӯплаб ӯзгаришлар вирусни янада юқумли қилиши мумкин.

 

 ОМИКРОН ҚАЕРДАН ПАЙДО БӮЛДИ?

Бу ҳали маълум эмас. Жанубий Африка Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фикрича, “омикрон” эпидемияси ёшлар орасида –мамлакатнинг асосий университетларида содир бӯлган.

 Bloombergнинг маълумотларига кӯра, янги вариантнинг пайдо бӯлиши иммунитети заиф одамда ,масалан, ОИТС билан касалланган беморда ковиднинг сурункали курси давомида содир бӯлиши мумкин.

ОМИКРОННИНГ БИРИНЧИ ҲОЛАТИ ҚАЕРДА ҚАЙД ЭТИЛГАН?

Янги вариант билан касалланишнинг биринчи ҳолатлари 24 ноябр куни маълум бӯлди. Сӯнгра Жанубий Африка, Ботсвана ва Гонконгда ӯнлаб одамлар юқтиргани ҳақида хабарлар пайдо бӯлди.

ОМИКРОННИНГ СИМПТОМЛАРИ ҚАНДАЙ?

Ҳозирги вақтда омикрон штаммининг асосий белгилари кучли чарчоқ ва юрак уришининг тезлашиши ҳисобланади.

Омикрон билан касалланганларнинг ҳеч бири таъм ва ҳид билиш сезгисини йӯқотмаган.

«Ҳозирча биз кузатган ҳолатлар енгил. Балки икки ҳафтадан кейин менинг фикрим ӯзгаради, лекин ҳозир шундай”, деди The Telegraph нашрида Жанубий Африка тиббиёт ассоциацияси раиси, Преториялик (Жанубий Африка) умумий амалиёт шифокори Анжелика Кутзи.

ОМИКРОН БУГУНГИ КУНДА ҚАЕРЛАРДА ТАРҚАЛДИ?

Айни пайтда у Жанубий Африка ва Ботсвана аҳолиси, шунингдек, Африкадан Гонконг, Исроил ва Белгияга ҳамда АҚШга келган саёҳатчилар орасида қайд этилган.

Маълум қилинишича, сӯнгги кунларда 20 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларда коронавируснинг янги штамми аниқланган.

ЯНГИ  ШТАММ ТУФАЙЛИ ҚАЙСИ ДАВЛАТЛАР ӮЗ ЧЕГАРАЛАРИНИ ЁПДИ?

Исроил ва Япония барча ҳорижликлар учун чегараларни ёпди. Канада, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, АҚШ, Европа Иттифоқи ва Россия Жанубий Африка фуқароларига  бу мамлакатларга киришни таъқиқлади.

Шу фонда  Жанубий Африка Президенти Сирил Рамафоса жаҳон лидерларини чекловларни бартараф этишга чақирди.

Чекловлар янги штамм тарқалишининг олдини олишга ёрдам бериши ҳақида илмий далил йӯқ, деди Рамафоса.

Бироқ  улар, албатта, иқтисодиётга зарар етказади ва коронавирус пандемиясидан халос бӯлиш учун қилинган барча саъй-ҳаракатларни йӯққа чиқаради, деди Жанубий Африка раҳбари.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: