ДУНЁДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ 8 МИЛЛИАРД НАФАРДАН ЗИЁД КИШИ ЭМЛАНДИ

Дунёда коронавирусга қарши эмланганлар сони 8 миллиарддан ошди. Уларнинг ярмидан кӯпроғи (4,16 миллиард) учта давлатга Хитой (2,5 миллиард), Ҳиндистон (1,2 миллиард) ва АҚШ (0,46 миллиард)га  тӯғри келади. Ушбу кӯрсаткичлар расмий баёнотлар ва оммавий ахборот воситалари статистикасига асосланган ТАССнинг ҳисоб-китобларидир.

Бугунги кунгача одамлар  8,03 миллиард доза COVID-19га қарши вакцина  олдилар. Сайёрамизда қанча одам эмланишнинг тӯлиқ курсини олганлигини аниқлашнинг ҳозирча имкони йӯқ, чунки кӯплаб мамлакатлар  ковидга қарши фақат  сертификатланган дозалар ва олинган вакциналар сони ҳақида хабар беришади. Шу билан бирга, бир қатор мамлакатларда фуқароларни коронавирусга қарши қайта эмлаш жараёни аллақачон бошланган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесуснинг 29 ноябр куни маълум қилганидек, “Дунёдаги вакциналарнинг 80 фоизидан ортиғи катта йигирмалик (G20) мамлакатларига юборилган ва аксарияти Африкада жойлашган кам таъминланган мамлакатлар атиги 0,6 фоизини олган”.

Шу билан бирга, дунёда эмлаш суръати тезлашди: олдинги миллиард доза 37 кун ичида олинган ва ҳозирги миллиардни олиш учун бир ҳафтадан камроқ вақт кифоя қилди.

БАА ва Малдив оролларида эмлашга рухсат берилган деярли барча аҳоли эмланган, Сингапурда, Камбоджа ва Кубада эса  90 фоиз аҳоли вакциналарнинг камида битта компоненти билан эмланган. Яна тӯққизта давлат- Бренея, Португалия, хитой, чили, қатар, Жанубий Корея, Испания, Аргентина ва Малтада аҳолининг 80 фоиздан кӯпроғи эмланган.

Россияда коронавирусга қарши кураш бӯйича федерал оператив штабнинг маълумотларига кӯра, коронавирусга қарши эмлашнинг 60,8 миллиондан зиёд тӯлиқ цикллари амалга оширилган, вакцинанинг биринчи компонентини 69,5 миллион киши олган, шу билан бирга коллектив иммунитет даражаси 51,8 фоизни ташкил қилади.

Умуман олганда, дунёда коронавирусга қарши камида 15 та вакцина фуқаролик муомаласида, жумладан, Россиянинг «Спутник V», «Спутник Лайт», «Эпиваккорона» ва «Ковивак», Американинг Pfizer концерни ва унинг немис ҳамкори BioNTech,британ-швед компаниясининг AstraZeneca ва Оксфорд университети  ва Хитой компаниялари Sinovac ва  Sinopharm,Ҳиндистоннинг Covaxin,шунингдек, Moderna и Johnson & Johnson Америка ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари.

Шу кунгача Тожикистонга 5 турдаги 6 миллион 137 минг 700 доза вакцина етказиб берилди, деб хабар қилди мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Европанинг «Covidshield» (Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган Astrazeneca) препаратидан ташқари Тожикистонда коронавирусга қарши эмлаш Хитойнинг CoronaVac, американинг Moderna ва  Pfizer,шунингдек, Россиянинг«Спутник V» вакциналари орқали амалга оширилиши мумкин.

30 ноябр ҳолатига кӯра, Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига биноан, эмлашга рухсат берилган аҳолининг режалаштирилган умумий сонидан биринчи дозани 3 миллион 206 минг 63 (51,8 %) киши олган. Вакцинанинг иккала дозасини 2 миллион 590 минг 545 (44,5  %) киши қабул қилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: