КОСМОСДАН РЕКЛАМАНИ КЎРСАТИШ УЧУН СУНЪИЙ ЙЎЛДОШНИНГ БИРИНЧИ НАМУНАСИ 2022 ЙИЛНИНГ БАҲОРИДА ТАЙЁР БЎЛАДИ

У тунги осмонда рекламани намойиш этиш учун ишга туширилади.

Орбитадан рекламаларни намойиш этадиган сунъий йўлдошнинг парвоз намунаси келаси йилнинг баҳорида тайёр бўлади. Бу ҳақда Avant Space компанияси ТАССга хабар берди.

«Орбитадан рекламани намойиш этиш учун жиҳозланган Avant Space компаниясининг биринчи космик ускунаси 2022 йилнинг апрелида тайёр бўлади», — дея қайд этди компания.

Қурилма тасвирни намойиш эта оладиган махсус лазерлар билан жиҳозланади.

«Стартап 2022 йилда ер орбитасидаги сунъий йўлдошлар ёрдамида тунги осмонда рекламани намойиш қилишни бошлаш режалаштирилган лойиҳа устида ишламоқда», — дея қўшимча қилди компания.

Ўз навбатида, Avant Space компанияси асосчиси Антон Оссовский сунъий йўлдошнинг илк учирилиши келажакда кенг миқёсли тажриба орттириш имконини беришини таъкидлади. Бу «орбитал реклама лойиҳасининг тўлиқ ишга туширилишига олиб келади, унинг қамрови 1 миллиард кишидан ошиши мумкин», деди у.

Август ойида компания QR коди принципи бўйича космосдан ерга лазер воситасида маълумотларни узатиш усулини патентлади. Титровчи лазерлар ёрдамида ерга иккили код узатилади, телефонни юлдуз туркумидан сунъий йўлдошга кўрсатишда фойдаланувчи матн ёки гиперҳавола кўринишидаги маълумотларни олади.

Ўтган йилнинг феврал ойида United Rocket еnd Space Corporation (ОРCC) лойиҳасини амалга ошириш департаменти директори Андрей Диваев ТАССга келажакда осмонда хабарлар ёзиш мумкин бўлган лазер диодли дастлабки икки микросателлит 2022 йилда орбитага чиқишини айтди. Унинг сўзларига кўра, қурилмалар келажакда орбитага юбориладиган сунъий йўлдошлар тўдасининг бир қисми сифатида назорат қилинади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: