МИЛИЦИЯ ТУРСУНЗОДА ШАҲРИНИНГ 17 ЁШЛИ ФУҚАРОСИДАН 3,5 МИНГ ДОНА ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИНИ ОЛИБ ҚӮЙДИ

 Душанбе шаҳри Сино ноҳияси милиция ходимлари 3,5 минг дона пиротехника воситаларини савдодан олиб қӯйдилар.

Ушбу ҳолат юзасидан Турсунзода шаҳрида яшовчи 17 ёшли йигит  пиротехник маҳсулотларни тарқатишда гумонланиб қӯлга олинди. Унинг исми ошкор этилмаган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот марказининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан тергов  давом этмоқда. Пиротехник воситалар Тожикистонга қандай йӯл билан келтирилгани аниқланмоқда.

Тожикистон Жиноят кодексининг 199-моддаси(1-қисм)га кӯра, пиротехника маҳсулотларини республика ҳудудига ноқонуний олиб кириш, ишлаб чиқариш, сақлаш, сотиш, бошқага шахсий мулк сифатида бериш ва улардан фойдаланиш учун  ҳисоб-китоб кӯрсаткичининг икки юз бараваридан беш юз бараваригача (10 минг сомонийдан 25 минг сомонийгача) жарима солинади ёки бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум этилади.

Ҳар йили Янги йил арафасида, таъқиқланганига қарамай, пиротехника воситалари, хусусан, “петарда” сотувда пайдо бӯлади. Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари барча савдо нуқталарида рейдлар ӯтказади, бироқ декабр ойи бошларидан “петарда”ларнинг портлаган товуши аҳолини безовта қилади, бу ҳолатнинг “чӯққиси” Янги йил кечасига тӯғри келади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: