СУҒД ДАН БОШҚАРМАСИ ЭМЛАНМАГАН ЙЎЛОВЧИ ВА ҲАЙДОВЧИЛАРГА ДУШАНБЕГА САФАР ҚИЛИШДАН ТИЙИЛИШНИ ТАВСИЯ ҚИЛАДИ

Суғд ДАН бошқармаси коронавирусга қарши эмланмаган йўловчи ва ҳайдовчиларга Душанбега сафар қилишдан тийилишни тавсия қилади.

Тожикистон ички ишлар вазирлигининг Суғд вилоятидаги ДАН бошқармаси раҳбари Суҳроб Курбонзода томонидан имзоланган тавсиянома 3 декабр куни Хужанд телерадиокомпаниясига юборилган эди.

Эълонда жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсиялари эсга олиниб, унда COVID-19 нинг олдини олишнинг ягона йўли эмлаш ва жамоат жойларида гигиена қоидаларига риоя қилиш экани қайд этилган.

«Мамлакатда эпидемиологик вазият мўътадил ҳисобланса-да, аҳоли касаллик тарқалишининг олдини олиш учун гигиена қоидаларига амал қилиши зарур. Шунингдек, касаллик тарқалишининг олдини олиш учун ҳали эмланмаган ҳайдовчи ва йўловчилар Душанбе ва РБНларга сафар қилишдан вақтинча тийилишлари керак», — дейилади унда.

Айни пайтда тавсияда «қоидабузарлар»га нисбатан қандай чоралар кўрилиши айтилмаган.

Суғд вилояти ДАН бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Карим Жумаев «Азия-Плюс» мухбири билан суҳбатда, одамларнинг касалланиб қолишининг олдини олишнинг ягона йўли уларни эмлашга жалб этиш эканини айтди.

«Эмланмаган одамлар учун қатъий саёҳат чекловлари йўқ, аммо эмлаш яхшироқ», деди у. — Агар ҳайдовчи ва йўловчилар эмланмаган бўлса, «Хужанд-Душанбе» автовокзали вакцина олишлари мумкин. Акс ҳолда, саёҳат қилишдан вақтинча ўзини тийиш яхшироқдир.»

Шу билан бирга, у бу тавсиянома фақат Суғддан Душанбега йўл олмоқчи бўлган йўловчи ва ҳайдовчиларга тегишли эканини таъкидлади.

Сўнгги ҳафталарда Суғд вилояти ҳукумати аҳолини иложи борича тезроқ эмлашга жалб қилиш учун чоралар кўрди. Жумладан, Хужанддаги умумий таълим мактаблари ва боғчаларда ўқувчилар ҳамда тарбияланувчилар ота-оналарининг эмланганлик ҳақидаги гувоҳномасининг нусхасини олиб келишлари керак эди.

Расмийлар 2 декабргача тушунтириш ишлари кенг йўлга қўйилган бўлса-да, Суғд вилояти аҳолисининг фақат 45 фоизи COVID-19 га қарши эмланганни қайд этишди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: