10 КУН ИЧИДА СУҒДДА ДАН ХОДИМЛАРИ ҲАЙДОВЧИЛАР АВТОМОБИЛ БОШҚАРИШ ПАЙТИДА МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИКЛАРИ ҲАҚИДАГИ 600 ФАКТНИ АНИҚЛАДИ

Ички ишлар вазирлигининг Суғд вилоятидаги ДАН бошқармаси «Мобил телефон» операциясини ўтказди.

Тожикистон ички ишлар вазирлиги матбуот маркази маълумотларига кўра, Суғд вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти буйруғига мувофиқ, ДАН бошқармаси йўл ҳаракати иштирокчилари интизомини яхшилаш ва йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида шаҳар ва ноҳиялар ҳудудида жорий йилнинг 22 ноябридан 2 декабригача  «Мобил телефон» ўқув операцияларини ўтказди. Мазкур тадбирдан кўзланган яна бир мақсад-фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдир.

Бу ташаббус ахборот-таҳлилий ишлар ва амалий тадбирлар натижасидир. Сўнгги кузатувлар шуни кўрсатадики, ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқараётганда, пиёдалар эса йўлларни кесиб ўтаётганда, мобил телефондан фойдаланиб, кўпинча йўл-транспорт ҳодисаларининг содир этилишига имкон яратишади.

Суҳбат ва учрашувларни ташкил этиш, жамоат жойларида ахборот стендларини ўрнатиш, қоидабузарларга ҳуқуқий таъсир кўрсатиш юқори савияда ташкил этилиши мазкур тадбир талабларидан бири эди.

» ДАН ходимлари 10 кунлик операция давомида Суғд вилояти шаҳар ва ноҳияларида автомобил бошқариш пайтида мобил телефонидан фойдаланганликнинг 598та фактини қайдга олишди ва Тожикистон Республикаси маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексининг 310-моддаси, 3-банди асосида маъмурий материаллар тартиб берилди. Қайд этиш керакки, бундай ҳуқуқбузарлик ҳисоб-китоблар учун  2 кўрсаткичдан 3 кўрсаткичгача бўлган миқдорда жарима билан жазоланади», — дея қайд этади манба.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: