ТОЖИКИСТОНЛИК ПРОФЕССОР КОРОНАВИРУСДАН ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ МАҲСУЛОТЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРДИ

Таниқли тожик шифокори беморларда коронавирусни енгишга ёрдам берадиган озиқ-овқат ва витаминлар ҳақида маълумот берди.

Коронавирус билан касалланган беморлар иммунитетни мустаҳкамловчи таомларни истеъмол қилишлари керак, чунки касалликнинг ӯзи бевосита организмнинг чидамлилигига боғлиқ.
Бу ҳақда тиббиёт фанлари доктори, профессор, Тожикистон Саноат ва янги технологиялар вазирлигининг Озиқ-овқат институти бош маслаҳатчиси Жаҳон Азонов “Ховар” ахборот агентлигига гапириб берди.

Профессор иммунитетни оширадиган кӯп миқдорда витамин ва минералларни ӯз ичига олган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш коронавирусга қарши туришда ёрдам беришини таъкидлади.
Олим «озиқ-овқат маҳсулотлари рух, C, D, E, A витаминлари, флованоидлар ва антиоксидантларга бой бӯлиши керак,” –деб , қайси мева ва сабзавотлар рух элементига бой эканлигига ойдинлик киритди.

Азонов фойдали маҳсулотлар орасида анжир, анор, хурмо, қора смородина, малина ҳақида тӯхталиб ӯтди.
Сабзавотлар орасида саримсоқ пиёз, помидор, карам, картошка, қизил лавлаги, петрушка, пиёз ва укроп иммунитетни кӯтаришга ёрдам беради.

Мутахассиснинг фикрича, улар антиоксидант таъсирга эга, қон ивишини, капиллярларнинг мӯртлиги ва ӯтказувчанлигини камайтиради. С витамини эса шиповник, булғор қалампири ва рябинада жуда кӯп.
«Картошкада C витамини йӯқолмаслиги учун уни докага ӯраб кейин қайнатиш керак”, деди диетолог ва картошкани қовуриш вақтида деярли витамин қолмаслигини қайд этди.
Жаҳон Азонов шунингдек, COVID-19 билан касалланган беморлар учун зарур бӯлган Е витамини ёнғоқ, писта ва бодомда кӯплигини эслатди. А ва D витамини балиқ ва тухум сариғида мавжуд.
Мол гӯшти ва тӯйинмаган ёғли кислоталар –ӯсимлик мойлари ҳам рационда бӯлиши керак.
Шифокор гӯшт ва картошканинг инсон организмига асосий хавфи ҳақида ҳам тӯхталиб ӯтди.
Тиббиёт фанлари доктори, шунингдек, касаллик пайтида ва ундан кейин ортиқча овқатланмаслик муҳимлигини таъкидлади, чунки бу “диафрагманинг шишиши ва ӯпка фаолиятининг бузилиши”га олиб келади.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: