ТОЖИКИСТОН МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИ УЧУН “СУВ ЭНЕРГИЯСИ АККУМУЛЯТОРИ” БӮЛИШИ МУМКИН

Марказий Осиё минтақасида ирригация ва суғоришда янги технологияларнинг жорий этилиши минтақанинг сув-энергетика балансида сезиларли ӯзгаришларга олиб келади.

Тожикистон улкан сув салоҳиятига эга, ундан фойдаланиш ва амалга ошириш зарур.

Бу ҳақда Москвада бӯлиб ӯтган Иккинчи Евроосиё конгресси доирасида “Русгидро” Ҳиссадорлик жамияти бош директорининг лойиҳа инжиниринги, устувор тараққиёт ва халқаро ҳамкорлик бӯйича ӯринбосари Сергей Мачехин маълум қилди.

Унинг сӯзларига кӯра, Тожикистоннинг  “яшил” салоҳияти турли объектлардаги қӯшма лойиҳаларни жалб этади.

Шу муносабат билан Мачехин Россия ва Тожикистоннинг  ушбу масала бӯйича тарихий ҳамкорлигини ва улкан “билим ва муҳандислик ечимлари тӯпламини” қайд этади.

Мутахассис гидроэлектр станциялари ҳақида гапирар экан, уларнинг ишлаши учун зарур бӯлган сув омборларининг ӯзига хослиги ва ташкил  этилиши карбонат ангидрид газини ютиш қобилияти билан белгиланишини таъкидлади.

Россия  ӯз обектларининг тажрибасига асосланиб, натижалар ва тадқиқотлар билан ӯртоқлашишга тайёр.

«Тоғли релъеф ҳукмрон бӯлган мамлакатларда сув омборлари юзага келтирадиган  иссиқхона эффектлари муаммоси деярли йӯқ, аксинча, у карбонат ангидридни “ютиш” учун улкан аккумулятор ҳисобланади”, деб изоҳлади Мачехин.

У Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудида ирригация ва суғоришда янги технологиялардан фойдаланиш минтақанинг сув-энергетика балансида сезиларли ӯзгаришларга олиб келишини таъкидлади.

«Сувдан оқилона фойдаланиш бугунги кунда нафақат тренд, балки заруратдир”, деди “РусГидро” бош директори ӯринбосари .

Амалга оширилаётган лойиҳаларга келсак, Сергей Мачехин Тожикистондаги Роғун ГЭСи ҳақида тӯхталиб ӯтди. Унинг қӯшимча қилишича, ГЭС ӯзига хос  ва шу билан бирга CASA-1000 қувват ва тозаликни назорат қилиш лойиҳаси доирасига киради.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: