ТОЖИК МУҲОЖИРЛАРИ УЧУН РОССИЯДА ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ ИШГА ТУШДИ

Россияда меҳнат муҳожирлигининг барча масалалари ва юзага келаётган муаммолар бӯйича Тожикистон фуқаролари учун ишонч телефони ишга тушди.

Тожикистон Меҳнат, муҳожирлик ва аҳоли бандлиги  вазирлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси меҳнат муҳожирлари учун ишонч телефони очди.

  • Бу ҳақда 2 декабр куни Москвада очилган Иккинчи Евроосиё конгресси доирасида маълум қилинди.

Меҳнат вазирлигининг «Sputnik Тожикистон»га маълум қилишича, муҳожирлар турли масалалар бӯйича ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин бӯлади.

Шунингдек, мазкур линия меҳнат муҳожирларининг муаммоларини ҳал этишга кӯмаклашиш, оғзаки мурожаатларни қабул қилиш  ва турли ҳуқуқий масалаларда ёрдам кӯрсатиш бӯйича иш олиб боради.

Таъкидланишича, қӯнғироқлар Москва вақти билан соат 09:00дан 18:00 гача +7 495 967-98-44 телефон рақами орқали қабул қилинади.

Ишонч телефонида Тожикистон фуқароларига иш берувчилар билан меҳнат муносабатларини қандай тӯғри тартибга солиш, уларга иш топишда ёрдам бериш, иш ҳақи масаласи бӯйича маслаҳатлар бериш ва Россия Федерацияси қонунчилигини тушунтириш бӯйича маслаҳат берувчи  мутахассислар  ишлайди.

Эслатиб ӯтамиз, аввалроқ 2021 йилнинг 10 ойи давомида Тожикистондан меҳнат муҳожирлигига 331,3 мингдан ортиқ фуқаролар кетганлиги маълум қилинган эди.

 Муҳожирларнинг энг катта қисми Иркутск, Чита, Новосибирск, Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари ва Москва ҳамда Ленинград вилоятларига борадилар.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: