ШЕРАЛИ КАБИР: “ТОЖИКИСТОН КЕЛГУСИ ЙИЛДАН МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЯГОНА ЭНЕРГЕТИКА ТИЗИМИГА ҚАЙТАДИ”

 «Келгуси йили Тожикистон Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимига қайтади”, деди Тожикистон Саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабир 2 декабр куни Москвада бӯлиб ӯтган Иккинчи Евроосиё конгрессида.

Вазирнинг мазкур баёноти Россия бош вазири ӯринбосари Александр Новакнинг Марказий Осиё ягона энергетика тизимини тиклаш ҳақидаги таклифига жавобан янгради.

Шерали Кабир ягона энергетика тизими фаолиятини қайта тиклашда бозор ва жаҳондаги ӯзгаришларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлади.

«Роғун ГЭСи ишга туширилгандан сӯнг, энергия бозорини тубдан ӯзгартириш ва Марказий Осиёда электр энергияси тақчиллигини бартараф этиш мумкин бӯлади”, деди Тожикистон Саноат вазирлиги раҳбари.

Марказий Осиё ягона энергетика тизими 1997 йилда тузилган. Унга Тожикистон, Ӯзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Жанубий Қозоғистон киради. Тизимга минтақа давлатларидан 83та электр станцияси киритилган.

Шартлар оддий эди: Қозоғистон ва Ӯзбекистон қишлоқ хӯжалиги ерларини суғориш  масаласида Қирғизистон ва Тожикистонга қарам эди. Ӯз навбатида Тожикистон ва Қирғизистонга нефт, газ ва кӯмир имтиёзли нархда етказиб берилар эди.

2003 йилда  Туркманистон ӯзини электр энергияси билан тӯлиқ автоном таъминлаш салоҳиятига эга ҳисоблаб, энергетика халқасини тарк этди. Тизим 2009 йилда ӯз фаолиятини тӯхтатди, аммо 2019 йилда қайта тузилди.

Айни пайтда тизим таркибига   Қозоғистон, Ӯзбекистон ва  Қирғизистон киради.

2 декабр куни Москвада Иккинчи Евроосиё конгресси очилди.  Анъанага кӯра, Евроосиё тараққиёт банки конгресс ишини ташкил қилди. Тожикистондан Саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабир, Миллий банк раҳбари Ҳоким Холиқзода ва бошқалар  иштирок этдилар.

Мазкур тадбир иттифоққа аъзо давлатлар давлат ҳокимияти органлари вакиллари ӯртасидаги мулоқотни ривожлантириш ва ишбилармон доираларни Евроосиё иқтисодий интеграцияси жараёнларига жалб этиш доирасида ӯтказилмоқда.

Саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабир “Самарали сув-энергетика  комплекси – Марказий Осиё фаровонлиги асоси” пленар мажлисида иштирок этади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: