98 ЙИЛЛИК ТАРИХДА ИЛК МАРОТИБА DISNEY КОМПАНИЯСИНИ АЁЛ КИШИ БОШҚАРАДИ

The Walt Disney Company (Уолт Дисней)  кӯнгилочар саноати гигантининг 98 йиллик тарихида биринчи марта директорлар кенгаши раиси этиб аёл киши сайланди, деб хабар бермоқда ВВС.

Сьюзан Арнольд  илгари 14 йил давомида Disney  директорлар кенгаши аъзоси бӯлган. Энди у йил охирида Боб Айгер ӯрнини эгаллайди. Бунгача у Carlyle глобал инвестиция фирмасини бошқарган.

«Мен Disney акциядорларининг узоқ муддатли манфаатларига хизмат қилишда давом этишни ва компаниянинг асрлик  ижодий меросига асосланиб, бош директор Боб Чапек билан яқиндан ҳамкорлик қилишни интиқлик билан кутяпман”, дейилади  Арнольднинг баёнотида.

Сӯнгги 8 йил давомида  Арнольд  Carlyle Group компаниясининг ижрочи директори бӯлиб,  истеъмол товарлари гиганти  Procter and Gamble ва тез овқатланиш тармоғи  McDonald’sда раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

«Агар The Walt Disney Company  каби гигантнинг янги раҳбарияти, ӯзлари айтганидек, “ижодкорлик, ҳунармандлик ва инновация” сари қадам ташлашга қарор қилса, тожикистонликлар ва шахсан  мен уларга таклиф қиладиган нарсаларим бор», дейди бир қатор бадиий китоблар муаллифи ва бир қанча комикслар тузувчиси Рустам Орипов.- Мен ӯз ишларимни кӯнгилочар ва ижодий соҳалардаги кӯплаб сармоядорларга таклиф қилдим. Баъзилар қӯллаб-қувватлашга рози бӯлдилар. Агар танлов эълон қилинса, мен «Bookman» и «Virtual Reality» комиксларимни тақдим этган бӯлардим.

Қайд этилишича, сӯнгги пайтларда The Walt Disney Company ӯз рақобатчилари  Netflix ва  НВОдан анча орқада қолган.Бундан ташқари, баъзи лойиҳалар акциядорларнинг филм прокатидан катта даромад олиш умидини оқламади.

Сьюзан Арнольднинг тайинланиши йирик компаниялар корпоратив бошқарув бӯйича экспертлар, инвесторлар ва айрим ҳолларда иккита асосий лавозимни ажратишга бӯлган босимдан сӯнг бош директор ва раис вазифасини битта шахс ижро этган бошқарув структураларидан узоқлашиш фонида юз берди.

1996 йилдан буён компанияда юқори бошқарув лавозимларида ишлаб келаётган жаноб Айгернинг кетиши  Disney учун бутун бошли даврнинг хотимасини англатади.

Унинг бош директор лавозимида ишлаган даврида Disney компанияси бир қатор йирик харидларни қӯлга киритди,  жумладан, Pixar, Marvel, Lucasfilm и 21st Century Fox.  2016 йилда компания  Хитойда ӯзининг биринчи тематик парки ва курортини очди.

Шу билан бирга, Disney  компаниясининг бир қанча бошқа раҳбарлари жорий йил охиригача кетишни режалаштираётганларини баён қилишди, жумладан,  студия раҳбари Алан Хорн,  Disney Branded Television президенти ва бош ижодий директори  Гэри Марш ва компания бош маслаҳатчиси Алан Браверман.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: