САУДИЯ АРАБИСТОНИ «ОМИКРОН» ТУФАЙЛИ ҲАЖ ЗИЁРАТИ ШАРТЛАРИНИ ӮЗГАРТИРДИ

Бундан ташқари, «Спутник-V» билан эмланганлар энди бу мамлакатга ҳам ташриф буюриши мумкинлиги хабар қилинмоқда.

Саудия Арабистони COVID-19нинг янги штамми бўлган «Омикрон»нинг тарқалиши муносабати билан кичик ҳаж (Умра) учун шартларни ўзгартирди. Янги шароитда зиёратчилар Умрани бажариш учун қиролликда тасдиқланган COVID-19 қарши  икки компонентли вакцинаси билан эмланиши керак, дея хабар бермоқда «Аль-Джазира».

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан тасдиқланган вакцина билан эмланган зиёратчилар, лекин қироллик дори воситалари рўйхатига киритилмаганлиги учун уч кунлик карантинда туришлари ва 48 соатлик изоляциядан кейин ПЦР тести топширишлари керак.

Саудия Арабистони ҳукумати қарорига кўра, зиёратчиларнинг қиролликда бўлиш муддати 30 кунга узайтирилди. Аввалроқ хорижликларга кичик Ҳаж — Умра пайтида мамлакатда 10 кун қолишга рухсат берилган эди. Шунингдек, 18 ёшга тўлган шахсларга Умра қилишга рухсат берилганлиги ҳақида қайд этилган.

COVID-19нинг юнонча «Омикрон» ҳарфидан олинган янги штамми 26 ноябр куни жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан коронавирус вариантларининг энг ташвишли тоифасига деб топилди, бу бутун дунё бўйлаб бу ҳақда тўлиқ маълумот йўқлиги учун кўплаб саволлар туғилишига сабаб бўлди.

Таъкидланишича, хориждан келадиган зиёратчилар учун янги шартларнинг жорий этилиши мамлакатда «Омикрон» штамм билан касалланишнинг биринчи ҳолати аниқлангани билан боғлиқ. Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳд Ал-Жалойил » Қироллик дунёдаги вазиятнинг ривожланишини кузатишда давом этади», деди ва барча зиёратчиларни » хавфсизлик чоралари ва чекловчи қоидаларга риоя қилишга чақирди.»

Айни пайтда, «РБC» Россия тўғридан-тўғри инвестиция фонди (РТТИФ)га таянган ҳолда, Саудия Арабистони ҳукумати «Спутник-V» вакцинаси билан COVID-19га қарши эмланган одамларга мамлакатга киришга рухсат беради, деб хабар беради.

Фонд бу қарор 2022 йил 1 январ куни кучга киради, деб аниқлик киритди. Бундан ташқари, «Спутник-V» вакцинаси билан эмланган одамлар ташрифдан кейин  48 соат карантинда туришлари ва сўнгра ПЦР тести синовларидан ўтишлари керак.

«Спутник-V» вакцинаси билан эмланган шахслар учун Саудия Арабистонига кириш мўминларга Макка ва Мадина шаҳарларидаги Ислом қадамжоларини зиёрат (Ҳаж ва Умра) қилиш имконини беради», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Саудия Арабистони ҳукумати мамлакатда тасдиқланган вакциналар билан эмланган сайёҳларга киришга рухсат берди. Ўша пайтда Moderna, Johnson & Johnson, AstraZeneca, Pfizer и BioNTech томонидан ишлаб чиқарилган вакциналар эди. Мамлакат туризм вазирлиги Саудия Арабистонига келишидан олдин сайёҳлар  COVID-19 учун ПЦР синовларидан ўтишлари кераклигини, лекин улар карантиндан ўтиши керак эмас, деб аниқлик киритди.

Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда COVID-19 пандемияси давомида зарарланганлар умумий сони 549877 кишини ташкил этган, 8842 киши ҳаётдан кўз юмган.

Айни пайтда «Спутник-V» вакцинасини ҳалигача ЖССТ ва Европа дорилар агентлиги (ЕМА) томонидан тасдиқланмаган. 21 октябр куни, Reuters  манбаларининг хабар беришича, ЕДА 2022 йилнинг биринчи чорагида Европада Россия вакцинасидан фойдаланишни тасдиқлаш мумкин. ЖССТда  «Спутник-V» вакцинасини тасдиқлаш жараёни ҳали давом этмоқда, у танаффусдан сўнг 20 октябр куни қайта тикланганди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: