ТОЛИБОН ИЛГАРИ ЎҒИРЛАБ КЕТИЛГАН БИР НЕЧА САМОЛЁТ ВА ВЕРТОЛЁТНИ ҚАЙТАРДИ

«Толибон» ҳаракати афғон учувчилари томонидан ўғирлаб кетилган бир неча самолёт ва вертолётларни қўшни давлатларга қайтара олди. Бу ҳақда Афғонистон шимолидаги Балх вилоятидаги Толибон кучлари қўмондони Аттауллоҳ Умарий маълум қилди, дея хабар бермоқда «Фергана» ахборот агентлиги TOLOnewsга таянган ҳолда.

Умарийнинг сўзларига кўра, бир неча дона самолёт аллақачон номаълум мамлакат билан келишилган ҳолда Афғонистонга олиб кетилган.

Аввалроқ толиблар Қобул ва Мозори Шарифни қўлга киритгач, кўплаб афғон учувчилари ўз самолётларини Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудига ўғирлаб кетишгани ҳақида хабар берилган эди.

Балхдаги «Толибон» ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Зиул-Ҳақ Ассимга кўра, унинг қўл остидагилари битта самолётни таъмирлаб, хизматга қайтара олган.

«Самолёт бузилди ва уни таъмирлаш учун Дубайга юбориш керак эди, аммо муҳандисларимиз ва техник мутахассисларимиз уни таъмирлашди», деди Ассим.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: