ДУШАНБЕ ШАҲРИДА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАРИ ҲАҚҚИ ТОШКЕНТ ШАҲРИГА ҚАРАГАНДА ҚИММАТРОҚ БӮЛИБ ЧИҚДИ

Таҳлилчилар собиқ Совет Иттифоқи республикаларида коммунал хизматлар нархини қиёслашди.

Душанбе аҳолиси коммунал хизматлар учун ойига 375, 23 сомоний (33 доллар) тӯлашади. Бу ҳақда «Аргументы и факты» газетаси ёзади.

Ушбу суммага  электр энергияси, иситиш, сув таъминоти ва ахлат олиб кетиш учун тӯловлар киради. Бинобарин, Душанбе аҳолисининг ӯртача маоши ойига  1400 сомонийни (тахминан 125 доллар) ташкил қилади.

Нашриянинг ёзишича, пойтахтдаги коммунал хизматлар Ӯзбекистонга қараганда бироз қимматроқ. Тошкентда  ӯртача ойлик маош 252 доллар бӯлган ҳолатда  коммунал хизматлар учун ойига 32 доллар тӯлашади.

Қозоғистон аҳолиси учун уй-жой коммунал хизматлари ҳаққи  қимматга тушади. Нур-Султонда улар учун ойига 48 доллар тӯлашади. Шаҳардаги ӯртача иш ҳақи 645 долларни ташкил қилади.

Бишкекда 233 доллар маош билан коммунал хизматлар учун ойига 37 доллар тӯлайдилар.

Тадқиқот давомида таҳлилчилар мамлакатлар пойтахтида 85 квадрат метр майдонга эга бӯлган квартира учун коммунал хизматлар (электр энергияси, иссиқлик, сув таъминоти, чиқинди чиқариш) нархини асос  қилиб олдилар.

Мутахассислар республикаларда  даромаднинг қайси қисми уй-жой коммунал хизматларига сарф этилишини тушуниш учун ӯртача маош миқдорини келтирдилар.

Қайд этамизки, 1928 йилда Совет Иттифоқида коммунал хизматлар учун тӯловнинг ягона тизими қабул қилинган. Тарифлар йиллар давомида ӯзгармаган. Фуқаролар коммунал хизматлар тӯлови учун маошларининг бешдан ӯн фоизигача сарфлаганлар.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: