МЕҲНАТ МУҲОЖИРЛАРИ РОССИЯДА КӮПРОҚ ПАТЕНТ ОЛА БОШЛАДИЛАР

2021 йилда мамлакатда меҳнат фаолияти  учун рухсат олган чет эллик фуқаролар сони икки бараварга ошди.

2021 йилда Россиядаги меҳнат муҳожирлари кӯпроқ  меҳнат патентини расмийлаштириш  учун мурожаат қилдилар. Бу ҳақда Россия Федерацияси ички ишлар вазирлиги ҳисоботига таяниб,  ТАСС ахборот агентлиги хабар беради.

Вазирлик маълумотларига кӯра, 2021 йилнинг ӯн ойида ҳужжатлар сони 2020 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб икки баравар кӯпайган.

«2021 йилнинг  январ-октябр ойларида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бӯлмаган шахсларга 1 853 395 та патент берилди”, -деб хабар беради РФ Ички ишлар вазирлиги.

2020 йилда эса муҳожирлар 971 854 та ҳужжат расмийлаштирган эдилар.

Бундан ташқари, Россияда муҳожирлик рӯйхатига олинган фуқаролар сони кӯпайди. 2020 йилда уларнинг сони 8 миллиондан зиёдни ташкил  этарди, 2021 йилда эса 10 миллиондан зиёд.

Шу тариқа, муҳожирлик реестрида рӯйхатдан ӯтган хорижликлар сони 2,3 миллиондан ошди.

2021 йилда Россия фуқаролигини олган муҳожирлар сони ҳам ошган. Январ ойидан октябргача 600 минг киши Россия паспортига эга бӯлдилар. Таққослаш учун:2020 йилда 500 минг муҳожирга ҳужжатлар берилган.

Эслатиб ӯтамиз, 2020 йилда Россия президенти Владимир Путин чет эл фуқароларига мамлакатда қонуний равишда вақтинча яшаш ва ишлашга рухсат берувчи фармонни имзолаган эди.

Давлат раҳбари коронавирус инфекцияси туфайли муҳожирларнинг Россия Федерациясида қолишини осонлаштириш мақсадида ушбу чораларни кӯрган эди.

Имтиёзли режим 30 сентябргача узайтирилди. Шундан сӯнг ӯз вақтида ҳужжат олмаган муҳожирлар мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: