ММА ЖАНГЧИСИ ЧОРШАНБЕ ЧОРШАНБИЕВ РОССИЯ ҲУДУДИДАН ДЕПОРТАЦИЯ ҚИЛИНДИ

Москва суди Чоршанбиевнинг Россия йӯлларида йӯл ҳаракати қоидаларини қӯпол равишда бузганлиги ишини кӯриб чиқди.

Тожикистонлик ММА жангчиси Чоршанбе Чоршанбиев Россия ҳудудидан чиқариб юборилиши мумкин, деб ёзган эди Telegram-канал 112.

Маълум қилинишича, бугун хориж фуқароси томонидан   Россия Федерациясига кириш ва у ерда бӯлиш қоидаларини бузганлиги тӯғрисидаги  ишни Москва суди кӯриб чиқди.

Асли тожикистонлик спортчи пойтахт йӯлларида гувоҳномасиз тезлик суръатини ошириб ҳаракатланганидан сӯнг қӯлга олинган ва унга нисбатан маъмурий протокол тузилган эди.

Эслатиб ӯтамиз, Fight Nights Global промоушенининнг тожикистонлик жангчиси Чоршанбе Чоршанбиев 2021 йилнинг 3 декабр куни Лефортово туннелида пойгада қатнашгани учун қӯлга олинган эди.

Маълум бӯлишича, 26 ёшли спортчининг ӯзи қоидабузарлик тасвири тушган видеороликни ижтимоий тармоқларга жойлаган. Съёмкаларни Чоршанбиевнинг ӯзи эмас,  орқа ӯриндиқда ӯтириб, туннелда автомобилларни қувиб ӯтиш жараёнини изоҳлаган киши тасвирга олган.

Шундан сӯнг дарҳол йигитни Москва Ички ишлар вазирлигининг Бош бошқармаси бӯлимига олиб боришган ва у ерда қонунбузарлик ҳақида   кӯрсатма берган.

Воқеа жойида Чоршанбиев Россияда юридик кучга эга бӯлмаган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини кӯрсатган. Бундан ташқари, жангчи ва блогерда ОСАГО суғурта полиси ҳам йӯқ эди.

Эслатиб ӯтамиз, бу Чоршанбиев иштирокидаги йӯлда содир бӯлган биринчи ҳодиса эмас. 2021 йилнинг август ойида жангчи Қозон шаҳрида BMW автомашинасида сим ёғочга бориб урилган.

Останкино судининг ҳукми асосида Чоршанбиев Россия Федерацияси  ҳудудидан чиқариб юборилади. Шунингдек, у 5 минг рубл миқдорида жаримага тортилди. Mash телеграмм каналининг хабарига кӯра, жангчи депортацияни мухожирларни вақтинча сақлаш марказида кутади.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: