ТОЖИКИСТОН АҲОЛИСИНИ ҒАРОЙИБ ИЛИҚ ҲАФТА КУТМОҚДА

Жорий декабр ҳафтаси мамлакатимизнинг барча ҳудудлари аҳолисини ноодатий илиқ об-ҳаво билан қувонтиради.

Тожикистонда деярли бутун ҳафта давомида барқарор қуёшли об-ҳаво сақланиб қолади, хабар беради Республика Гидрометеорология агентлиги. Душанбе ва Республика бӯйсунишидаги ноҳияларда ҳаво  декабр ойининг боши учун жуда илиқ, ҳафтанинг ӯртача кундузги ҳарорати +14-16 даража иссиқ, кечаси +1-3 даража илиқ.

Баъзида ҳаво бироз булутли бӯлади, ёғингарчилик кутилмайди, енгил туман тушиши мумкин.Ҳарорат кечаси -1-3 даража совуқ, кундузи +8-10 даража илиқ бӯлади.

Хужанд шаҳри ва Суғд вилояти учун ҳам об-ҳаво  жуда қулай. Ҳафта давомида ёғингарчилик бӯлмайди.

Кундузи қуёшли ҳаво ҳукмрон, +11-13 даража , кечаси +2-4 даража  илиқ, тоғли ҳудудларда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи +3-8 даража илиқ атрофида. Жойларда туман, шамол секундига 9 метргача эсади.

Хоруғ ва Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати кечаси -3-5 даража совуқ, кундузи +7-9 даража илиқ бӯлади. Ҳафта охирида эса ҳаво ҳарорати икки даражага совуши кутилади. Мурғоб ноҳияси ва ТБМВ ғарбида кечаси  -17 даражадан -28 даражагача аёз  бӯлиб, кундузи -5-7 даража совуқ бӯлади.

Мамлакатимиз жануби – Хатлон вилоятида қуёшли ва иссиқ ҳаво ҳукмрон бӯлиб, ҳарорат кундузи  +17 даража иссиқ, кечаси +3-5 даража атрофида илиқ. Тоғ олди ҳудудларида кечаси  0+5 даража,кундузи +9-14 даража илиқ бӯлиши кутилади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: