ЭРДОГАН ТУРКИЯ БРЕНДИНИ «Türkiye» ДЕБ ӮЗГАРТИРДИ

Чет элга экспорт қилинадиган барча маҳсулотлар мамлакат номининг айнан шу вариантини ӯз ичига олиши керак.

Туркиянинг янги экспорт бренди энди Türkiyeдир. Яъни , хорижга экспорт қилинадиган барча маҳсулотларда мамлакат номининг айнан шу варианти  Made in Türkiye бӯлиши керак.

Мамлакатнинг халқаро брендини Turkeyдан   Türkiyeга ӯзгартириш ҳақидаги фармон  Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоган томонидан имзоланди ва шанба куни расмий ҳукумат газетаси Resmi Gazeteда чоп этилди, деб ёзади  Anadolu.

Шунингдек, Türkiye белгиси энди Туркиянинг барча расмий ҳужжатларида, жумладан, илгари турли этнонимлар, масалан: Turkey, Turkei,  Turguie қӯлланилган хорижий давлатлар билан ёзишмаларда ҳам қӯлланилади.Фармонда айтилишича, мамлакат номига тузатиш киритиш Туркиянинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш бӯйича Анқара томонидан кӯрилаётган умумий чора-тадбирлар мажмуасига киради.

Қайд этилишича, аввалги Turkey –бу Туркия этнонимининг инглизча ёзилиши бӯлса, 1928 йилда араб ёзувидан усмонли турк тилининг лотин алифбосига ӯтгандан сӯнг мамлакат Türkiye деб атала бошлаган.

Фармонда қайд этилганидек, Türkiye турк миллатининг маданияти, цивилизацияси ва қадриятларини энг яхши кӯринишда ифодалайди

“Ушбу контекстда экспорт қилинадиган маҳсулотларимизга Made in Turkey ӯрнига Made in Türkiye деб қӯллаймиз. Халқаро савдода мамлакатиимз фахри бӯлган маҳсулотларимиз бутун дунёга Türkiye сӯзи билан тақдим этилади», дейилади ҳужжатда.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: