ОМИКРОН РОССИЯДА: ШТАММ ЖАНУБИЙ АФРИКА РЕСПУБЛИКАСИДАН ҚАЙТГАН ФУҚАРОЛАРДА ТОПИЛДИ

Россияда  Жанубий Африкадан келган  бирданига 10 нафар фуқарода ижобий ПЗР-тест натижалари аниқланди.

Россия истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати (Роспотребнадзор)нинг хабар беришича,  Жанубий Африка Республикасидан келган,  РЗР-тести ижобий бӯлган икки беморда омикрон штамми тасдиқланган.

«Уларнинг барчаси касалхонага ётқизилган, шифокорлар назоратида”, деб қайд этди матбуот хизмати.

Таъкидланишича, тест беморлар келган биринчи куни олинган.

Таҳлил Роспотребнадзор эпидемиология Марказий илмий-тадқиқот институти томонидан ӯтказилган  тӯлиқ геном секвенцияси натижасида олинган.

Аввалроқ, коронавирусга чалинганлар орасида ёш болали ҳомиладор аёл ҳам борлиги ҳақида хабар берилган эди. Тест натижалари манфий чиққан мусофирлар Москва яқинидаги Сергиев Посад пансионатида карантин муддатини ӯтамоқдалар.

Қайд этилишича, 3 ва 4 декабр кунлари Жанубий Африка ва Эфиопиядан учаётган рейсларда санитария-карантин назорати мутахассислари барча зарур чораларни кӯрган.

Роспотребнадзор матбуот хизматида баён қилишларича, вазият шифокорлар назорати остида.

Эслатиб ӯтамиз, Россия Федерацияси бош санитар шифокори Анна Попова коронавируснинг янги штамми туфайли Жанубий Африка ва унга қӯшни мамлакатлардан келган барча фуқаролар учун икки ҳафталик карантин эълон қилган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: