ТОЖИКИСТОНДАГИ РОССИЯ ҲАРБИЙ БАЗАСИГА ЗАМОНАВИЙ Т-72Б3М ЗИРҲЛИ ТЕХНИКАЛАРИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ

30 та модернизациялаштирилган, жанговар хусусиятлари  замонавийлаштирилган  Т-72Б3М танклари Тожикистонда жойлашган 201-Россия ҳарбий базаси ҳарбий арсенали ихтиёрига етказиб берилди. Бу ҳақда РҲБ матбуот хизмати хабар беради.

Жанговар машина янги ҳаракатлантирувчи мослама, ӯрнатилган фаол ва пассив ҳимоя мажмуаси , шунингдек, «Акведук» алоқа тизими ва тепловизорли кӯп каналли «Сосна-У» кӯриш мосламаси билан жиҳозланган.

Бундан ташқари, танкнинг жанговар қисми модернизация қилинди: такомиллаштирилган баллистика ва ӯқ отиш захирасига эга 125 миллиметрли қурол, рақамли баллистик компютер ва жанговар машина командирининг панорамали кӯриш ускунаси ӯрнатилган. Танкни ушбу тизимлар билан жиҳозлаш экипажга нишонларни тезда аниқлаш ва нобуд қилиш имконини беради.

Эскирган ускуналарни алмаштириш учун келтирилган замонавий танклар батальони экипажнинг маневр қобилиятини ва ҳарбий машиналарнинг зирҳли ҳимояси такомиллашганлиги танк бӯлинмасининг жанговар қобилиятини сезиларли даражада оширади.

«Учта мотоӯқчи батальонлари замонавий БМП-2М ва  БТР-82А ҳарбий техникаси билан тӯлиқ қайта жиҳозланди, зенит бӯлинмалари янги ва ҳар қандай об-ҳавога мос келадиган «Верба» комплекслари билан таъминланди,  шунингдек, ҳарбий базага танкка қарши «Корнет» бошқариладиган ракета тизимлари, АСВК-М «Корд» снайпер винтовкалари,  АК-12 автоматлари,  логистика ва  техник таъминот хизматлари ускуналари келтирилди”, деди Марказий ҳарбий округ қӯмондони Александр Лапин.

Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий база Россия ҳудудидан ташқаридаги энг йирик иншоотдир. База Тожикистоннинг иккита — Душанбе ва Бохтар шаҳрида жойлашган. Ҳарбий базада мотоӯқчи, танк, артиллерия, разведка, ҳаво ҳужумидан мудофаа  бӯлинмалари, РКБҲ (радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя) ва алоқа қӯшинлари мавжуд.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: