ТОЖИКИСТОНДА ТАДБИРКОРЛАР УЧУН МОБИЛ ДАСТУР ИШГА ТУШИРИЛДИ

Тадбиркорлар ва инвесторлар унинг ёрдамида ҳар қандай ҳуқуқий маълумот олишлари мумкин.

Тожикистон инвестициялар ва Давлат мол-мулкини бошқариш давлат қӯмитаси махсус «Сохибкор» (Sohibkor) мобил дастурини ишга туширди.

Дастур Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тараққиёт дастури кўмагида «Ёшлар бизнес ва инновация учун» лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган, дея хабар беради «Азия-Плюс» агентлигига қӯмита.

«Ушбу дастур ёрдамида фойдаланувчилар бизнес ва инвестицияларнинг барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, республикадаги имтиёзларнинг ҳуқуқий асослари, тафтиш органлари томонидан текширишлар режалари ва бошқалар ҳақидаги маълумотларга эга бўлишлари мумкин.», деб қайд этади давлат қўмитаси.

Дастур, шунингдек, давлат томонидан бизнес ва инвестицияларни қўллаб-қувватлаш учун ягона маълумотлар базаси бўлиб хизмат қилиши мумкин.

«Сохибкор» (Sohibkor) мобил дастури App Store ва Play Storeда мавжуд.

App Store  ва Play Store даги мурожаат учун берилган тушунтиришларда  у Тожикистонда фаолият юритаётган тадбиркорлар учун мўлжаллангани таъкидланади.

Фойдаланувчи солиқ кодекси, божхона кодекси ва республиканинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бошқа қонунларидан батафсил маълумотларни ўз ичига олган каталогдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: