ТОЖИКИСТОН ҲУКУМАТИ 2022 ЙИЛДА ЯРИМ МИЛЛИАРД ДОЛЛАРЛИК ГРАНТ КУТМОҚДА

Бу жорий йилдаги бундай ёрдамнинг белгиланган миқдоридан қарийб 2 баробар кўпдир.

Тожикистон ҳукумати келгуси йилда қарийб 5,4 миллиард сомоний ($ 475 миллион) миқдорида беғараз молиявий кўмак олишини кутмоқда.

«Тожикистон Республикасининг 2022 йил учун давлат бюджети тўғрисида» ги қонунда, хусусан, бюджетни қўллаб-қувватлаш учун халқаро молиявий ташкилотларининг 665 миллион сомоний миқдорида грантлар жалб қилиниши белгиланган.

Бундан ташқари, давлат инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 4,7 млрд.сомоний миқдорида грантлар олиш ҳисобга олинган.

Келгуси йилда мамлакат ҳукумати томонидан кутилаётган беғараз молиявий ёрдам 2021 йилги Давлат бюджетида белгиланган – 2,8 млрд. сомоний ($ 248 млн)дан деярли 2 баробар кўпдир.

2020 йил якунларига кўра, Тожикистонда аҳоли жон бошига ЯИМ $859 ни ташкил этди. Таққослаш учун, Қирғизистонда у $1224, Қозоғистонда — $9131 ва Россияда — $10152 ни ташкил этади.

Тожикистон ўтган ўн йил ичида аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг максимал даражаси 2014 йилда ($1.1 минг), 2016 йилда минимал ($807)га етди.

2022 йилги Давлат бюджети тўғрисидаги қонун 30 ноябр куни мамлакат Президенти томонидан имзоланиб, «Ҷумҳурият» ҳукумат нашрида эълон қилинди.

Келгуси йил учун бюджетнинг даромад қисми 33 млрд. сомоний миқдорида режалаштирилган бўлиб, бу ҳозирги бюджетда кўрсатилганидан 5,3 млрд. сомоний (19,4%) кўп.

Бюджет даромадларининг 62% дан ортиғи солиқ тушумларидан олиниши режалаштирилган.

2022 йилги бюджетнинг харажатлар қисми 33,6 млрд. сомоний белгиланган бўлиб, бу жорий йил учун тасдиқланган бюджет харажатларидан 600 млн.сомонийга кўпдир.

Янги йилда ҳукуматнинг устуворлиги ижтимоий тармоқлар бўлиб қолмоқда, уларга бюджет харажатларининг тахминан 44 фоизи йўналтирилиши режалаштирилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: