ТУРСУНЗОДА ШАҲРИНИНГ ИККИ ФУҚАРОСИ 25 ЙИЛ ОЛДИН СОДИР ЭТГАН ЖИНОЯТИ УЧУН 15 ЙИЛ ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИЛДИ

Тожикистон Олий суди Турсунзода шаҳрининг икки фуқаросини 90-йилларда содир этган жиноятлари учун 15 йил қамоқ жазосига маҳкум этди.

Исмоил Самиев ва  Рамазон Муродов,Тожикистон Бош прокуратураси маълумотига кӯра, 1996-1998 йилларда Рамазон Тошевнинг уюшган гуруҳи  аъзоси бӯлган. Мазкур гуруҳ таркибида Самиев ва Муродов қурол ишлатиб, ӯта оғир жиноятларни (безорилик, талончилик, ва қасддан одам ӯлдириш) содир этган.

Бош прокуратура ҳисоботида қайд этилишича, хусусан, 1997 йил 14 август куни маҳкумлар гуруҳнинг бошқа бир қанча аъзолари билан бирга Киров қишлоғидаги Ашуровлар оиласининг уйига бостириб киришган.

«Оила бекасига таҳдид қилиб, икки ака-ука Чӯпонқул ва Валижон Ашуровдан пул талаб қилганлар. Пировардида улар 1,2 минг доллар ва 700 минг Россия рублини олиб, икки ака-укани шафқатсизларча ӯлдирдилар ва воқеа содир бӯлган жойдан ғойиб бӯлдилар”, хабар беради  бош прокуратура.

Суд ҳар икки жиноятчини Республика Жиноят кодексининг 74, 156 ва 104-моддалари бӯйича айбдор деб топди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: