ҚУВАЙТ ТОЖИКИСТОНГА ГИДРОЭНЕРГЕТИКАНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЁРДАМ БЕРАДИ

Тожикистон ва Қувайт икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини белгилаб олди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Қувайтнинг Араб давлатларини иқтисодий ривожлантириш жамғармаси Бош директори Марван Абдуллоҳ Ал-Ғаним билан икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

«Тожикистон Қувайт билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш тарафдори, шунингдек, Қувайт Араб мамлакатларининг иқтисодий ривожланиш жамғармаси билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор», — дея таъкидлади Эмомали Раҳмон учрашув чоғида.

Эмомали Раҳмон ва Ал-Ғаним савдо-иқтисодий, сармоявий, саноат соҳаларида, жумладан, гидроэнергетика лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, рангли металлургия, енгил ва озиқ-овқат саноати, қурилиш, йўллар ва коммуникациялар, туризм соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Томонлар қишлоқ хўжалиги, таълим ва соғлиқни сақлаш, шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида аниқ дастурларни амалга оширишда икки мамлакат ўртасидаги шериклик ўзаро манфаатли йўналишларини айтиб ўтишди.

Тожикистонда қатор лойиҳаларни молиялаштиришга, жумладан, 2001 йилдан буён амалга оширилаётган транспорт ва энергетика соҳасидаги 5 та лойиҳани татбиқ этилишида Қувайт фондининг ҳиссаси қайд этилди.

Эмомали Раҳмон ва Ал-Ғаним Тожикистон ва Қувайт бизнес-форумлари, қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари кўргазмалари ва бошқа қўшма тадбирлар ўтказилишини қўллаб-қувватладилар.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: