ДУШАНБЕДА “МЕРСЕДЕС” ҲАЙДОВЧИСИ БИР ОИЛАНИНГ ТӮРТ НАФАР АЪЗОСИНИ УРИБ ЮБОРДИ

Оиланинг отаси олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

7 декабр куни  Душанбе шаҳрида ҳайдовчи 33 ёшли Нурали Ғаффоров пойтахтнинг Фирдавсий кӯчасида маст ҳолда автомашина бошқариб, бир оиланинг тӯрт аъзосини уриб юборган.

Душанбе Ички ишлар бошқармаси маълумотига кӯра, Нурали Ғаффоров аввалига катта тезликда йӯл четига бориб урилган  ва у ердан пиёдалар йӯлагига чиқиб кетиб, пиёдаларни уриб юборган.

Натижада 39 ёшли Жамшед Абдухолиқов, унинг 33 ёшли рафиқаси ҳамда 8 ва 3 ёшли икки фарзанди турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

8 декабр куни оиланинг отаси Жамшед Абдухолиқов шифохонада вафот этган.

Ҳайдовчига нисбатан Тожикистон Жиноят кодексининг 212-моддаси билан жиноят иши қӯзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Душанбе шаҳар Ички ишлар  вазирлиги бошқармаси маълумотига кӯра автоҳалокатда жабрланган 3 ёшли боланинг аҳволи оғир.

“3 ёшли боланинг аҳволи оғир, аммо шифокорлар барча зарур  чораларни кӯрмоқдалар,  она ва 8 ёшли боланинг аҳволи барқарор, улар “Истиқлол” шифохонасида даволанмоқда ва шифокорлар назоратида,”–хабар берди манба.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: