МАКТАБ ӮҚУВЧИЛАРИДАН ОТА-ОНАЛАРИНИНГ ЭМЛАНГАНЛИКЛАРИ ҲАҚИДАГИ ГУВОҲНОМА ТАЛАБ ҚИЛИНГАН. МАОРИФ ВАЗИРЛИГИ БУНИ РАД ЭТАДИ

Ӯқувчиларнинг сӯзларига кӯра, 10 декабргача гувоҳномаларни олиб келмасалар, уларга дарсларда  иштирок этишга рухсат берилмаслиги айтилган.

Ижтимоий тармоқларнинг тожик сегментида мактаб ӯқувчиларидан  ота-оналарининг эмланганлик тӯғрисидаги гувоҳномаларини кӯрсатишни талаб қилинганлиги ҳақидаги маълумот пайдо бӯлди. Айтишларича, мактабларда гувоҳномаларни келтириш талаб қилинган.

Хусусан, Салма Олимий исмли Facebook фойдаланувчиси ӯз саҳифасида кӯплаб баҳс-мунозараларга сабаб бӯлган ушбу маълумот билан бӯлишган. Хабар остида Хужанд ва Душанбелик фойдаланувчилар ҳам фарзандларидан эмланганлик ҳақидаги гувоҳнома талаб қилингани ҳақида изоҳ қолдирган.

Салма Олимийнинг ӯзи “Азия-Плюс” билан суҳбатда қариндошлари таҳсил олаётган 5 ва 23-сонли мактабларда гувоҳнома нусхаси сӯралганини маълум қилди. “Аммо мактаб ӯқувчиларига нима учун талаб қилингани ҳақида айтилмаган”– таъкидлади у.

Мухбирахон Мансурова исмли яна бир фойдаланувчи ушбу пост остида унинг фарзандларидан ҳам гувоҳнома сӯралгани ва 10 декабргача мактабга олиб келишлари кераклигини, олиб келмаган тақдирда мактабга киритилмасликлари айтилгани ҳақида изоҳ қолдирган.

Бироқ мамлакат Таълим ва илм вазирлиги буни рад этади.

Таълим вазирлиги матбуот котиби Эҳсони Хушбахт “Азия-Плюс”га бу хабар асоссиз эканлигини айтди.

«Вазирлик мактаб раҳбарларига бу борада ҳеч қандай кӯрсатма берган эмас”,- деди у.

Хужанд шаҳар таълим бошқармасида бундан бехабар эканликларини айтиб, қӯшимча изоҳ беришдан бош тортдилар.

Суғд вилояти таълим ва соғлиқни сақлаш бошқармалари мутасаддиларининг фикрини ӯрганишга бӯлган бир қанча уринишларимиз натижа бермади.

Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги ҳам ушбу масала бӯйича ҳеч қандай кӯрсатма берилмаганини ва мамлакатда аҳолининг айрим қатламларидан ташқари  эмлаш мажбурий эмаслиги ҳақида хабар берди.

Эслатиб ӯтамиз. 3 декабр куни Суғд вилояти ДАН бошқармаси эмланмаган йӯловчилар ва ҳайдовчиларга Душанбе шаҳрига ташриф буюрмаслик бӯйича тавсия берган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: