СУҒД ВИЛОЯТИДА ЭМЛАНМАГАН КИШИЛАРНИНГ ТЎЙГА КЕЛИШИ ТАҚИҚЛАНДИ

Тожикистоннинг Суғд вилоятида коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлмаган маҳаллий аҳоли вакилларига эндиликда тўй-маърака ва бошқа тадбирларга бориш ман қилинади.

Бунга оид қарор вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг санитария-эпидемиология станцияси (СЭС) томонидан қабул қилинган.

Хабарга кўра, тўйга келган меҳмонларда эмлов сертификати бор-йўқлигини СЭС вакиллари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан биргаликда текширади.

Суғд вилояти СЭС раҳбарининг ўринбосари Мажнун Ориповга кўра, ташрифчиларда бундай сертификат бор-йўқлигини текшириш зарурати ҳақида ресторанлар эгалари ҳам огоҳлантирилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: