ТОЖИКИСТОНДА ӮРГАНИЛМАГАН ЯНГИ НЕФТ ВА ГАЗ КОНЛАРИ ТОПИЛДИ

Маҳаллий геологларнинг таъкидлашича, мамлакатда 50 дан ортиқ ӯрганилмаган, шу билан бирга истиқболли нефт ва газ конлари топилган.

Тожикистонда нефт, газ, углеводород ва бошқа фойдали қазилмаларнинг ӯрганилмаган юзлаб конлари мавжуд.

Ҳозирда 600 дан ортиқ кон ва 800 дан ортиқ фойдали қазилмалар манбалари очилган ва ӯрганилган бӯлиб, 60 дан ортиқ турдаги  минерал ва номинерал хомашё мавжуд. Бундан ташқари, яна 50 та истиқболли нефт ва газ конлари топилди.

Тожикистон геология бош бошқармаси раҳбари ӯринбосари Алимаҳмуд Ализоданинг сӯзларига кӯра, Тожикистоннинг кӯпгина конлари ҳали ҳам жиддий геологик тадқиқотларга муҳтож.

Ҳозиргача мамлакатимизда барча захираларнинг атиги 27 фоизи  қазиб олинади ва қайта ишланади, бу эса давлатнинг стратегик мақсадларига эришиши учун  етарли эмас.

«25 дан зиёд нефт, газ ва конлари очилган. Аммо нефт захиралари баланси билан 20 та кон ҳисобга олинган, шундан 12 таси Тожикистоннинг шимолида, Фарғона чуқурлигида, 8 таси тожик-афғон чуқурлиги ҳудудида жойлашган”, маълум қилди Ализода “Ховар” ахборот агентлигига.

Ализоданинг сӯзларига кӯра, республиканинг углеводород ресурслари ниҳоятда саёз ӯрганилган, нефт ва газнинг ӯрганилаётган захиралари бугунги кунда тахмин қилинган кӯрсаткичларнинг бир фоизини ташкил этади.

80-85 фоиз ӯрганилган ва тараққиётининг сӯнгги босқичида бӯлган манбалар ҳам мавжуд.

Тожикистон бағри олтин, кумуш, қора, рангли металлар, қимматбаҳо безак тошлари, радиоактив элементларга бой ва Геология бош бошқармаси раҳбарининг сӯзларига кӯра, кенг тадқиқотларга муҳтож.

 2021 йилдан бошлаб республикада геология соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилди. Ушбу дастур тоғ-кон саноати корхоналарини минерал хомашё захиралари билан таъминлаши, янги иқтидорларни яратишга қаратилган.

Эслатиб ӯтамиз, агар 1991 йилда Тожикистонда 358 та саноат корхонаси фаолият юритган бӯлса, 2020 йилда уларнинг сони яна 300 тага кӯпайган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: