ТОЖИКИСТОНДА » MADE IN TAJIKISTAN » БЕЛГИСИ ОСТИДА ЙЎЛ-ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИНИ ЙИҒИШ ИМКОНИЯТИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

 «ОМГ Строительно-дорожные машины»» дилерлик маркази тожикистонлик харидорлар учун 2022 йилда очилади.

8 декабр куни Россиянинг Тожикистондаги савдо вакили Евгений Коренков раислигида Россиянинг «ОМГ Строительно-дорожные машины»» МЧЖ ва Тожикистоннинг «Ремспецмаш» МЧЖ компаниялари ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар Тожикистон давлат ва хусусий сектор эҳтиёжлари учун Россияда ишлаб чиқарилган йўл-қурилиш, коммунал ва катта ҳажмли ускуналарига ўзаро қизиқишларини таъкидлашди.

«Хитой бу маҳсулотларни етказиб бериш бўйича етакчи, лекин Россия ишлаб чикарувчи корхоналарининг Тожикистон бозорида етарли рақобат яратиш учун имконияти бор. «Ремспецмаш» МЧЖ ва «ОМГ СДМ» МЧЖнинг дилерлик очиш бўйича ҳамкорлиги Россия ва Тожикистон ўртасидаги техник ҳамкорлик соҳасида янги босқич бўлишига катта умид билдираман», — деди Коренков.

Музокаралар натижасида 2022 йилда республикада «ОМГ СДМ» МЧЖ расмий дилерлик ва хизмат кўрсатиш марказини очиш тўғрисида шартнома тузилди.

Ўрта муддатда эса ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш режалаштирилмоқда, бу эса, ўз навбатида, Тожикистон ҳудудида » Made in Tajikistan «белгиси остида ускуналарни йиғишни назарда тутади.

Маълумот: UMG СДМ компанияси «Эксмаш», «Твер экскаватор», «Брянск арсенал», «Челябинск йўл-қурилиш машиналари», «ЮМДЖи-Рыбинск» машинасозлик заводларини бирлаштирувчи «Объединенная машиностроительная группа» холдингининг бир қисмидир. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг асосий турлари ғилдиракли ва гусеничли экскаваторлар, саноат юклагичлари, грейдерлари, телескопик юклагичлардир. Ишлаб чиқариш мажмуалари ва муҳандислик марказлари Твер, Челябинск, Брянск, Рибинскда жойлашган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: