ТОШКЕНТДА ОҒИР АТЛЕТИКА БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ БОШЛАНДИ

Тошкентда 7 декабр куни Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бошланди. Унда жаҳоннинг 65 давлатидан 432 та спортчи иштирок этмоқда.

17 декабргача давом этадиган чемпионатда эркаклар ўртасида 10 комплект, аёллар ўртасида 10 комплект, жами 20 медал комплекти ўйналади.

Мазкур чемпионатни дастлаб Перуда ўтказиш режалаштирилган эди. Бироқ пандемия туфайли Оғир атлетика халқаро федерацияси чемпионатни Ўзбекистонга кўчирди.

Коронавирус пандемияси сабабли Хитой, Жанубий Африка Республикаси ва Ботсвана спортчилари жаҳон чемпионатида иштирок этишдан бош тортди.

8 декабрда ўтган илк мусобақаларда биринчи олтин медални қозоғистонлик Арли Чонтей 260 кг натижа билан қўлга киритди.

Иккинчи ўринни таиландлик Тада Самбонуан, учинчи ўринни болгариялик Ангел Русев эгаллади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: