МУҲОЖИРЛАРНИНГ РОССИЯДАГИ УЧТА АСОСИЙ МУАММОСИ

Марказий Осиёлик меҳнат муҳожирлари Россияга келганларидан сӯнг қайси муаммоларга дуч келишлари ҳақида сӯровларда ӯртоқлашдилар.

Муҳожирларнинг учдан биридан зиёд қисми Россия Федерациясига келганда дуч келган асосий муаммо – тиббий хизматлардан фойдаланиш муаммоси эканлигини қайд этди,  деди Россия муҳожирлар Федерацияси президенти Вадим Коженов “Россия Федерацияси  муҳожирлик соҳаси: натижалар, муаммолар, ечимлар” тақдимоти чоғида.

Ушбу маълумот Марказий Осиё давлатларининг 4739 нафар муҳожирлари иштирок этган аноним сӯров натижасида олинган.

«Муҳожирлар дуч келадиган муаммолар. Биринчи ӯринда,  тиббий хизматлардан фойдаланиш – 35 %, кейинги муаммо уй-жой билан боғлиқ, яна турли органлардаги пора. Бу учта асосий муаммо”, деди Коженов.

Шунингдек, тадқиқот натижалари Россияда муҳожирларнинг  ӯртача қанча маош олишини кӯрсатди. Шундай қилиб, ишчи ӯртача 47 минг рублдан бироз кӯпроқ маош олади. Кӯнгилдаги даромад 77 минг рубл деб айтилди.

Ҳисоботдан келиб чиқиб, рус тилини билиш муҳожирларга тил билмаганларга қараганда 35% кӯпроқ даромад олиш имконини беради: мувофиқ равишда 49 минг ва 37 минг рубл.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россия Федерациясига келган одамлар нафақат рус тилини, балки давлат қонунларини ҳам яхши билишлари шартлигини таъкидлаган эди.

Инсон ҳуқуқлари бӯйича кенгаш раҳбари Валерий Фадеевнинг айтишича, муҳожирлар томонидан қонуннинг бузилиши, жумладан, оммавий жангларда қатнашиш, уларнинг Россия ҳудудидан чиқариб юборилишларига олиб келиши лозим.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: