ТОЖИКИСТОНДА РОССИЯ ТЕХНИКАСИНИ СОТИБ ОЛИШ ОСОН БӮЛАДИ

Тегишли шартнома имзолангандан сӯнг таъмирлаш ва қурилиш техникаларини мамлакат ҳудудига олиб кириш тожик ишбилармонлари учун  максимал даражада қулай бӯлади.

Тожикистон пойтахтида Россия Федерацияси Савдо вакили Евгений Кореньков раислигида Россиянинг  «ОМГ Йӯл қурилиш машиналари» масъулияти чекланган жамияти ва «Ремспецмаш» МЧЖ республика корхонасининг ишчи учрашуви бӯлиб ӯтди.

Мулоқот чоғида томонлар Тожикистон давлат ва хусусий секторлари эҳтиёжлари учун Россияда ишлаб чиқарилган оғир юк, коммунал ва уй-қурилиш техникаларини  тақдим этишдан ӯзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

«Ушбу маҳсулотларни етказиб бериш бӯйича Хитой етакчи ҳисобланади, бироқ россиялик ишлаб чиқарувчиларнинг тожик бозорида рақобатлашиш учун барча имкониятлари мавжуд”, — қайд этди Кореньков.

Музокаралар якунида 2022 йилда республикада “ОМГ СДМ” МЧЖнинг расмий дилер ва хизмат кӯрсатиш марказлари очиш бӯйича шартномага эришилди.

 Келгусида эса ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш режалаштирилмоқда, бу эса, ӯз навбатида, Made in Tajikistan белгиси остида республика ҳудудида техникаларни йиғиш назарда тутади.

ОМГ  СДМ компанияси Эксмаш, Тверь экскаватори, Брянск арсенали, Челябинск йӯл  қурилиш машиналари, ЮМДЖ-Рибинск машинасозлик заводларини боғловчи “Бирлашган машинасозлик гуруҳи” холдингининг бир қисмидир.

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг асосий турлари ғилдиракли ва тасмали экскаваторлар, саноат кранлари, автогрейдерлар, телескопик юклагичлар ва бошқалар. Саноат мажмуалари ва муҳандислик марказлари Тверь, Челябинск, Брянск, Рибинск шаҳарларида жойлашган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: