ТОЖИКИСТОНДА СТРАТЕГИК “ОЛТИН” ЗАВОДИНИНГ ҚУРИЛИШИ НИҲОЯСИГА ЕТМОҚДА

Айнийда олтин ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда.

  •  Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода Айний ноҳиясидаги иккита тоғ-кон саноати корхонасида қурилиш ишларининг боришини кӯздан кечирди.

Вилоят раисининг матбуот хизмати хабарига кӯра, у тез орада олтин ва сурма ишлаб чиқарилиши йӯлга қӯйиладиган «Талко Голд» заводига ташриф буюрди. Корхона йилига минг тонна олтин ишлаб чиқариши тахмин қилинмоқда.

Аниқлик киритилишича, ҳозирда ишлаб чиқариш  тармоқларини ӯрнатиш бӯйича ишлар олиб борилмоқда, конларда маъдан қазиб олиш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Қурилишда 600 га яқин киши ишлайди.

Дастлабки режага кӯра, кунига 5 минг тоннагача рудани қайта ишлаш салоҳиятига эга корхона 2022 йилда ишга туширилади.

Вилоятдаги иккинчи йирик корхона– «ТВЕА Душанбе-тоғ-кон саноати” МЧЖ ҳам худди шундай йилига бир тонна олтин ишлаб чиқариш салоҳиятига эга.

Ахмадзода бундай иқтидорларни тезроқ амалга ошириш минтақанинг ҳам, бутун Тожикистоннинг ҳам иқтисодий салоҳиятини кенгайтиришга хизмат қилишини қайд этди.

 Эслатиб ӯтамиз, «ТАЛКО» МЧЖ 2015 йилда Суғд вилоятининг Айний ноҳиясидаги Кончоч конида табиий ресурсларни қазиб олиш учун рухсатнома олган.

2017 йилнинг баҳорида янги шӯъба корхона – «ТАЛКО Голд» ЁҲЖ рӯйхатдан ӯтказилгандан сӯнг тожик алюминий гиганти ва Хитойнинг “ Хуаюй Тибет тоғ-кон саноати компанияси (Tibet Hua Yu Mining Co., Ltd)”  шартномани имзоладилар.

Ҳужжатга мувофиқ, ҳар бир томон компаниянинг 50 фоиздан  акцияларини олди, олтин ва сурма қазиб олиш ҳамда уни қайта ишлаш заводи тожик-хитой ширкатига айланди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: