ТУРКИЯ ТОЖИКИСТОНГА ШИФОКОРЛАР ТАЙЁРЛАБ БЕРАДИ

Тожикистонлик шифокорлар Туркияда қӯшимча таълим олишлари мумкин.

Туркия соғлиқни сақлаш соҳасининг турли жабҳаларида тожикистонлик мутахассисларни тайёрлашга ёрдам беради.

Бу ҳақда Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири Жамолиддин Абдуллозоданинг Туркия республикасининг Тожикистондаги элчиси Эмре Зеки билан учрашувида келишиб олинди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Шу тариқа, Туркия олий тиббиёт муассасаларида эндоскопик жарроҳлик, вирусология, микробиология ва эпидемиология йӯналишлари бӯйича мутахассислар таълим олишлари мумкин.

Шунингдек, томонлар тожик ва турк шифокорлари ӯртасида тажриба алмашиш ҳақида ҳам келишиб олдилар.

Абдуллозода ва  Зеки Тожикистон ва Туркия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши доирасида икки давлат ӯртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қӯллаб-қувватлашни кенгайтириш масалалари кӯриб чиқилишига келишиб олдилар.

Шунингдек,  пандемия давридаги ӯзига хосликларга эътибор қаратган ҳолда соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фанлари бӯйича янги ҳукуматлараро шартнома имзоланиши режалаштирилган.

Тожикистон ва Туркия соғлиқни сақлаш вазирликлари ӯртасидаги соҳавий келишувлар доирасидаги ҳамкорлик 1996 йилда бошлангани ва ҳозирда муваффақиятли ривожланаётгани таъкидланди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: