АБДУРОЗИҚ МОРГЕНШТЕРННИНГ МУСИҚИЙ КЛИПИДА СУРАТГА ТУШДИ

Тожикистонлик хонанда ва блогер Абдурозиқ россиялик машҳур реппэр Алишер Моргенштерннинг янги клипида суратга тушди.

«Домой» деб номланган қўшиқ учун видеоклип Youtube сайтида пайдо бўлди ва 1 миллиондан ортиқ томошабинга эга бўлди.

Клип Абдурозиқ собиқ продюсери, реппэр Беҳруз Шарифи (Baron) билан ҳамкорликни узганидан сўнг ҳозирда яшаб турган ва фаолиятини давом эттираётган Дубайда суратга олинган.

Наркотик моддаларни тарғиб қилишда айбланиб, рафиқаси билан Россияни тарк этган Моргенштерн ҳам ҳозир ўша ерда. Терговчилар ашулачи ўз ижодида гиёҳванд моддалар ва девиант ҳатти-ҳаракатларни тарғиб қилмоқда, деб ҳисоблайди.

Гиёҳванд моддларни тарғиб қилгани учун Моргенштернга қарши маъмурий иш бошланган. Қайд этилишича, бунга сабаб санъаткорнинг «Розовое вино – 2» ва Family клиплари бўлган. Суд қўшиқчига 100 минг рубл жарима солди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: