ЕВРОИТТИФОҚ ДАВЛАТЛАРИ 40 МИНГ НАФАР АФҒОН ҚОЧҚИНЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШГА РОЗИ БӮЛДИ

Европа Иттифоқига аъзо 15 та давлат 40 минг афғон қочқинини доимий яшаш учун қабул қилишга рози бӯлди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ички ишлар бӯйича комиссари Илва Йоханссон ушбу давлатлар ички ишлар вазирлари билан учрашувдан сӯнг маълум қилди, деб хабар беради “Фергана”ахборот агентлиги  “Ал-Жазира” телеканали маълумотига таяниб.

Таъкидланишича, Германия  афғон қочқинларининг асосий қисмини – 25 минг кишини, Нидерландия – 3159 кишини, Испания ва Франция ҳар бири 2,5 минг кишидан, 7 мингга яқин қочқинни ӯз ҳудудларида Евроиттифоқнинг қолган 11 давлати жойлаштиради.

«Менинг фикримча, бу (Европа Иттифоқининг) намунали бирдамлик ҳаракатидир”, – қайд этди Йоханссон ва 40 минг афғон қочқинларига назорат остида Европа Иттифоқига кӯчиб ӯтишга рухсат бериш “ноқонуний кириш”нинг олдини олишга ёрдам беради, деб қӯшимча қилди.

Октябр ойининг бошида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қочқинлар бӯйича Олий комиссари бошқармаси Европа Иттифоқини беш йил давомида 42, 5 минг нафар афғон қочқинларини қабул қилишга чақирди, бироқ Европа Иттифоқига аъзо 27 давлатдан баъзилари бу таклифга кескин қарши чиқди. Улар орасида Хорватия, Греция ва Руминия бор.

Жорий йилнинг август ойи ӯрталарида Афғонистонда ҳокимият “Толибон” радикал ҳаракати томонидан қӯлга киритилгандан буён Европа Иттифоқи давлатлари ӯз ҳудудларида 28 минг афғон қочқинларини қабул қилган. Ушбу қочқинларнинг муҳим қисми хорижий қӯшинлар билан уларнинг Афғонистондаги   жанговар миссиялари давомида ҳамкорлик қилган, бу учун улар “Толибон” томонидан қатағон қилинишлари мумкин.

Гуманитар ташкилотлар маълумотига кӯра, толиблар ҳокимиятни қӯлга киритгач, минглаб афғонлар ҳар куни Афғонистонни ноқонуний йӯллар билан тарк этмоқда. Бунга толибларнинг пуштун бӯлмаган этник гуруҳларга нисбатан қаттиққӯл сиёсати, собиқ хавфсизлик хизмати ходимлари  ва ҳукумат амалдорларига қарши репрессия, иқтисодий инқироз ва кучайиб бораётган очарчилик сабаб бӯлмоқда.

Аввалроқ UNISEF жаҳон ҳамжамиятини ӯта оғир аҳволда бӯлган 24 миллиондан зиёд афғонларнинг инсонпарварлик эҳтиёжлари учун зудлик билан 2 миллиард доллар ажратишга чақирган эди.

«Афғонистондаги ҳозирги гуманитар вазият , айниқса, болалар учун оғир. Қиш келди ва UNISEF ҳамда ҳамкорлар қӯшимча маблағларсиз энг муҳтож оилалар ва болаларни (ӯз ёрдами билан) қамраб ололмайди”, деди UNISEFнинг Афғонистондаги ваколатхонаси раҳбари  Элис Акунга.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: