МАСТЧОҲ НОҲИЯСИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА 1600ТА МАКТАБ СТОЛ ВА СТУЛЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Биринчи навбатда тақчиллиги бор мактабларга стол ва стуллар тақдим этилади.

Суғд вилояти хукумати Мастчоҳ ноҳияси умумтаълим мактабларига 3200 ўқувчига мўлжалланган 1600 та мактаб стол ва стулларини топширди.

Мастчоҳ ноҳияси раиси вазифасини бажарувчи Азъам Ализоданинг маҳаллий «Машъал» газетасига қайд этишича, мактаб мебеллари Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзод кўмагида ноҳиядаги таълим муассасаларига топширилган.

«Бугун 1000 ўқувчига мўлжалланган 500 та мактаб стол ва стуллари бизга етказилди. Яқин кунларда ноҳияга 1100 та мактаб стол ва стуллари етказиб берилади», — дея қайд этди ноҳия раҳбари.

Азъам Ализоданинг қайд этишича, мактаб стол ва стуллари, биринчи навбатда, мебел тақчиллиги мавжуд мактабларга тарқатилади.

Суғд вилоятининг Мастчоҳ ноҳиясида 47та умумтаълим мактаби мавжуд бўлиб, уларда 27 минг 899 ўқувчи таҳсил олади. Жорий йилда иккита янги мактаб фойдаланишга топширилди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: